Sayt test rejimida ishlamoqda

Сотиболдиева Дилноза  Илхомжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Интродукция шароитида Curcuma longa L. турининг биоэкологик хусусиятлари», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/В160.
Илмий раҳбар: Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Акрамжон Султанмурадович, биология фанлари доктори, профессор; Махмудов Валижон, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интродукция шароитида Curcuma longa L.нинг биоэкологик хусусиятларини ва фитокимёвий таркибини аниқлаш ҳамда кўпайтириш ва етиштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Curcuma longa L. нинг интродукция шароитида морфогенез қонуниятлари асосида вегетатив органларининг ривожланиш биологияси очиб берилган;
Curcuma longа нинг мавсумий ривожланиш маромини кузатилган ва янги ҳудудга мосланиш даражаси баҳоланган;
илк бор Curcuma longa нинг анатомик тузилишининг таҳлили асосида биологик фаол моддалар илдизнинг юмалок паренхима ҳужайраларининг таркибида аниқланган ва диагностик белгилар ажратилган;
Curcuma longa нинг вегетатив органларининг фитокимёвий таркиби аниқланган;
Curcuma longа нинг уруғлик илдизпояларининг ҳажмини ва экиш масофасини ўсимликнинг ўсишига ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Curcuma longa нинг интродукция шароитида биоэкологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Curcuma longа нинг уруғлик илдизпояларининг ҳажмини ва экиш масофасини ўсимликнинг ўсишига ва ҳосилдорлигига таъсири ўсимликни кўпайтириш ва етиштириш усуллари Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги “Абдураҳимов Рафиқжон”, “Миршоҳид-Беҳруз” фермер хўжаликларида 0,2 га, Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Бойсун-Фарм” Эркин Иқтисодий Зонасида 0,6 га майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 02/026-2771-сон маълумотномаси). Натижада, Curcuma longa плантацияларида гектаридан 21 тонна сифатли хомашё олиш ва ўсимликни кенг масштабда етиштириш имконини берган;
Curcuma longa нинг морфогенези ва мавсумий ривожланиш мароми бўйича олинган тадқиқот натижалари Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳудудларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 3 сентябрдаги 04-02/8-503-сон маълумотномаси). Натижада, интродукцион ўсимлик объектларининг ҳолатини кузатиш, у бўйича ахборот тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, ўсимлик объектларини муҳофаза қилиш ва уларни тиклаш чора-тадбирларини сифатли амалга ошириш, интродуцент ўсимликларни етиштириш бўйича плантацияларнинг давлат ҳисобини юритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish