Sayt test rejimida ishlamoqda

Халимова Моҳира Олимбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) дисссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Туристик хизматлар бозорини ривожлантиришда инновацион механизмларни такомиллаштириш йўллари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1345.
Илмий раҳбар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақам Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Мусагалиев Ажинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори; Бекжанов Дилмурад Йўлдашович, иқтисодиёт фанлари бўйича (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида туристик хизматлар бозорини ривожлантиришда инновацион механизмларни такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Минтақада туризмни ривожлантиришда инновацион маркетинг ва контент-маркетинг фаолиятини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
Туризм бозори ривожланишининг инновацион механизмларини тадқиқ қилиш жараёнида хизматлар монетизациясини ривожлантириш механизми такомиллаштирилган;
Минтақадаги олий таълим муассасаларида туризмнинг ҳар хил турларини ташкил этиш ва бошқариш технологиялари, туризм соҳасидаги ресурсларни бошқариш, туризм саноати ва туристик бизнес корхоналарини бошқариш каби асосий йўналишларида туризм соҳаси учун туристик корхоналар билан ҳамкорликда мутахассисларни тайёрлашнинг механизми ишлаб чиқилган.
Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижалаpининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикасида туристик хизматлар бозорини ривожлантиришда инновацион механизмларни такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар натижасида:
Минтақада туризмни ривожлантиришда инновацион маркетинг ва контент-маркетинг фаолиятини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси иш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг 2021 йил 26 апрелдаги  03-16/428-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши ички туризмни ривожлантириш, туризм соҳасида хизмат турларини кенгайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш хамда Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилган.
Туризм бозори ривожланишининг инновацион механизмларини тадқиқ қилиш жараёнида хизматлар монетизациясини ривожлантириш механизми такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси иш фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бошқармаси 2021 йил 22 январдаги 01/51-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши Қорақалпоғистон ҳудудида  туристик объектлар атрофида инфратузилманинг ривожланишига, давлат ташкилотлари, туристик фирмалар, таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари ва бошқа ташкилотлар билан экотуризмни ривожлантириш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини берган.
Минтақадаги олий таълим муассасаларида туризмнинг ҳар хил турларини ташкил этиш ва бошқариш технологиялари, туризм соҳасидаги ресурсларни бошқариш, туризм саноати ва туристик бизнес корхоналарини бошқариш каби асосий йўналишларида туризм соҳаси учун туристик корхоналар билан ҳамкорликда мутахассисларни тайёрлашнинг механизмини ишлаб чиқиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси иш фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бошқармаси 2021 йил 22 январдаги 01/51-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳаси учун малакали кадрлар етиштириш муаммоларининг самарали ечимлари ишлаб чиқилган. Хусусан, Нукус шаҳридаги туристик фирмаларда туризм соҳасида таълим олувчи талабаларнинг ишга жойлашишига эришилган.
Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси иш фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бошқармаси 2021 йил 22 январдаги 01/51-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасининг пандемия шароитини ҳам инобатга олган ҳолда минтақада туризм соҳаси кўрсаткичлари 15 %гача ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish