Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимхонова Комилахон Надимулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда иммунитет параметрлари ва ичак микробиотасидаги ўзгаришлар» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1327
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Дано Абдисаматовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Турғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собирова Гўзал Наимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади сурункали буйрак касаллиги C2–C4 босқичлари бўлган беморларда ичак микроблар таркибини аниклаш, даволашнинг турли схемаларини қўллаш орқали клиник кўринишлар динамикаси, тизимли яллиғланиш кўрсатгичларининг ўзига хос хусусиятлари, иммунитет ҳолатинии баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморлар ичак микроблар холатини комплекс таҳлили асосида метаболик синдром мавжудлиги аниқ таксонлар нисбий миқдорининг ошиши ва симбиотик штаммлар сонининг ўзгариши билан боғлиқлиги аниқланган;
сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда дисбактериоз даражаси ва интерлейкин-6, интерлейкин-10  каби яллиғланиш цитокинлари орасида корреляцион алоқа мавжудлиги аниқланган;
сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда метаболик синдромнинг мавжудлиги ичак микробиотаси таркибидаги ўзгаришлар билан бирга келган тизимли яллиғланиш билан боғлиқлиги аниқланган;
диализгача бўлган босқичдаги сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда касалликнинг клиник манзараси, шунингдек, ичак микроблар таркибига энтеросорбциянинг ижобий таъсир кўрсатиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда иммунитет кўрсаткичлари ва ичак микроблар холатини ўзгаришини  ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда ичак микробиотасини ташхислаш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали буйрак касаллигида ичак микробиотасини ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22-октябрдаги 8 н-з/370-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали буйрак касаллигининг терминал босқичигача ривожланишида бузилган ичак микробиотасининг ўрнини бахолаш, шунингдек касалликнинг ривожланишини секинлаштириш учун самарали чоралар кўриш имконини берган;
сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда даволаш тамойилларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали буйрак касаллигида энтеросорбсияни қўллаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22-октябрдаги 8 н-з/370-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали буйрак касаллигидаги уремик интоксикацияни кучайтиришга олиб келадиган омилларни аниқлаш, шунингдек, энтеросорбциянинг замонавий усуллари ёрдамида даволаш самарадорлигини 41,3% га ошириш имконини берган;
 сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда иммунитет кўрсаткичлари ва ичак микроблар  ўзгариши ташхислаш ва даволаш тамойилларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилояти Бўка тумани марказий шифохонаси, Оққўрғон тумани марказий шифохонаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6-декабрдаги  08-09/19182-сон маълумотномаси). Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда метаболик ўзгаришлар мавжудлигига қараб ичак микробиотасининг бузилиш даражасини аниқлаш, тизимли суст яллиғланиш ва иммунологик ўзгаришларни аниқлаш орқали сурункали буйрак касаллиги билан огриган беморларда ташхислаш жараёнини оптималлаштириш имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish