Sayt test rejimida ishlamoqda

Саипова Дурдона Салиджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда  буйрак реабилитацияси даврида кардио-рено-пульмонал кўрсаткичларни баҳолаш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1329.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Дано Абдисаматовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори; Собирова Гўзал Наимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларда кардиоренал ва респиратор кўрсаткичларни жисмоний фаоллик  динамикасида баҳолаш ва унинг асосида хавф омилларига қараб жисмоний реабилитация дастурини ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли даражадаги аэробик жисмоний машқларнинг кардиореспиратор тизим ва жисмоний фаолият ҳолатига таъсирини қиёсий таҳлил қилиш асосида cурункали буйрак касаллигининг  диализгача босқичида бўлган беморлар учун ҳаёт сифатига таъсир қилувчи дозаланган жисмоний юкламалар асосланган;
cурункали буйрак касаллиги  диализгача бўлган  босқичларидаги   беморларда ўртача ва паст даражадаги мунтазам аэробик машқлар хавфсизлиги ва уларни буйрак реабилитация дастури доирасида амалга ошириш асосланган;
12-ҳафта давомида ўтказилган машқлар динамикасида cурункали буйрак касаллиги  диализгача   босқичида  бўлган беморларнинг уйқу артерияларининг дуплекс сканерлаш кўрсаткичлари ва кардиореспиратор зўриқиш синамалари билан ва энг муҳим эхокардиографик кўрсаткичлар орасидаги боғлиқликлар аниқланган;
cурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда максимал кислород эҳтиёжи ва нутритив ҳолат кўрсатгичларини ҳисобга олган ҳолда енгил ҳамда  ўрта даражадаги аэроб жисмоний машқларнинг  самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Cурункали буйрак касаллиги диализгача бўлган босқичидаги   беморларнинг буйрак реабилитация жараёнида кардиореспиратор ва буйрак кўрсатгичларини баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
cурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморлада нутритив холатни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда нутритив ҳолатни баҳолаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/340-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома cурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда нутритив холатни ташхислаш ва олдини олиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
 сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда жисмоний фаолиятни баҳолаш масалалари, ҳамда кардиореспиратор стресс синамасининг кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда CБК билан оғриган беморларда буйрак реабилитация усулларини намойиш этувчи “Сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда жисмоний фаолликни баҳолаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/340-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларнинг жисмоний фаоллигини аниқлашнинг замоний усуллари ёритилган ва шу асосида беморларга тавсия этиладиган жисмоний машқлар даражасинитанлаш   имконини берган;
сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда жисмоний машқлар дастурини   беморларнинг дастлабки жисмоний фаоллигини ва нутритив холатини хисобга олган холда қўллаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Марказий клиник шифохонаси ҳамда Тошкент вилояти Бўка тумани Марказий клиник шифохонаси фаолиятида амалиётга тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 декабрдаги   08-09/18185-сон маълумотномаси). Тадбиқ қилинган натижалар   асосида   cурункали буйрак касаллиги  бўлган беморларда жисмоний реабилитация дастури алгоритми ишлаб чиқилган, бу беморларда максимал кислород истеъмоли ва нутритив ҳолат кўрсаткичларини коррекциялаш орқали жисмоний реабилитация дастурини бирга қўллаганда даволаш самарадорлигини 41% га ошириб,  уларнинг диализдан олдинги даврини узайтириш ва ҳаёт сифатини яхшиланишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish