Sayt test rejimida ishlamoqda

Боев Бекзоджон Жўрақул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1297.
Илмий раҳбар: Элмирзаев Самариддин Эшқуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори акциядорлик жамиятлари уставида битта акциядор эгалик қилиши мумкин бўлган улуш бўйича энг юқори чегарани белгилаб қўйиш орқали улар акцияларининг бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштирилишида инвесторлар, хусусан институционал инвесторларнинг ўз улушларини ошириб бориш имкониятини бериш орқали хусусийлаштиришни самарали ташкил этиш таклиф этилган;
давлат улушини хусусийлаштириш нуқтаи назаридан акцияларни оммавий жойлаштиришда андеррайтерлар томонидан акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибадорлиги акция курси ўзгариши динамикаси ва потенциал инвесторлар реал талаблари асосида акциялар нарх диапазонини белгилаш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятлари томонидан индивидуал инвесторларга акцияларни оммавий таклиф қилиш даври сифатида аҳоли даромадлилиги ва харид қуввати нисбатан юқори бўладиган даврни белгилаш таклиф этилган;
рентабеллиги ва бозордаги нуфузи юқори давлат иштирокидаги акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат улушини SPO амалиёти орқали бозор баҳосида сотиш ҳамда хусусийлаштиришнинг кейинги босқичларини самарали ташкил этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори акциядорлик жамиятлари уставида битта акциядор эгалик қилиши мумкин бўлган улуш бўйича энг юқори чегарани белгилаб қўйиш орқали улар акцияларининг бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштирилишида инвесторлар, хусусан институционал инвесторларнинг ўз улушларини ошириб бориш имкониятини бериш орқали хусусийлаштиришни самарали ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6207 сонли Фармони билан тасдиқланган “2021-2022 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 29 июндаги 06/04-01-32/1656-сон маълумотномаси). Натижада ушбу таклиф орқали самарали хусусийлаштириш ва корпоратив молиявий муносабатлар ривожланишигаt эришилган.
давлат улушини хусусийлаштириш нуқтаи назаридан акцияларни оммавий жойлаштиришда андеррайтерлар томонидан акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибадорлиги акция курси ўзгариши динамикаси ва потенциал инвесторлар реал талаблари асосида акциялар нарх диапазонини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6207-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 29 июндаги 06/04-01-32/1656-сон маълумотномаси).  Мазкур таклиф акцияларни оммавий жойлаштиришга пухта тайёргарликни кафолатлайди.
акциядорлик жамиятлари томонидан индивидуал инвесторларга акцияларни оммавий таклиф қилиш даври сифатида аҳоли даромадлилиги ва харид қуввати нисбатан юқори бўладиган даврни белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4300-сонли Қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 29 июндаги 06/04-01-32/1656-сон маълумотномаси). Натижада “Кварц” акциядорлик жамияти SPO амалиёти 2019 йил октябрь ойида бошланган ва оммавий таклиф этилган акциялар 100 фоиз жойлаштирилган.
рентабеллиги ва бозордаги нуфузи юқори давлат иштирокидаги акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат улушини SPO амалиёти орқали бозор баҳосида сотиш ҳамда хусусийлаштиришнинг кейинги босқичларини самарали ташкил этиш таклифи. Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида рентабеллиги юқори бўлган давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларини SPO механизмини қўллаш орқали капитал бозоридан кўпроқ молиявий ресурс жалб қилишга эришилади. Шу боисдан мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4300-сонли Қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 29 июндаги 06/04-01-32/1656-сон маълумотномаси).  Натижада “Кварц” акциядорлик жамиятидаги 5 фоизлик давлат улуши SPO ўтказилиши натижасида 15,81 миллиард сўмга сотилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish