Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллакулиев Акмал Балтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта муддатга мўлжалланган бюджетлаштиришни миллий иқтисодиётга жорий этишнинг методологик асослари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt471.
Илмий раҳбар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Пулатов Дилшод Хакбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Умиджон Уралович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта муддатга мўлжалланган бюджетлаштиришни миллий иқтисодиётга жорий этишнинг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат бюджетининг ўрта муддатга мўлжалланган прогнозлари ишончлилигини таъминлашда янги бюджет календаридан фойдаланиш таклиф этилган;
давлат бюджетининг ўрта муддатли макроиқтисодий ва макромолиявий режалаштириш жараёнларига комплекс мослаштириш механизми илмий асосланган;
ўрта муддатли бюджетлаштиришга ўтишда солиқ-бюджет сиёсати ва давлат бюджетини ўрта муддатли даврга ишлаб чиқишда фойдаланиладиган 13 та тамойили ишлаб чиқилган;
давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашда «сифат» ва «миқдор» индикаторларидан фойдаланиш зарурлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта муддатга мўлжалланган бюджетлаштириш услубиётини миллий иқтисодиётга жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал жиҳатдан бюджет жараёнини такомиллаштириш бўйича янги бюджет даври (бюджет календари)ни ишлаб чиқиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон «2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 06/04-01-02-32/1297-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, давлат бюджетини ўрта давр учун макрофискал ва макромолиявий прогнозлаш ҳамда таҳлил қилишга эришилган.
давлат бюджетининг ўрта муддатли макроиқтисодий ва макромолиявий режалаштириш жараёнларига комплекс мослаштириш механизми бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон «2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 06/04-01-02-32/1297-сон маълумотномаси). Натижада, макроиқтисодий ва макромолиявий индикаторларни ўзаро алоқадорликда режалаштириш имконияти ошишига эришилган.
ўрта муддатли бюджетлаштиришга ўтишда солиқ-бюджет сиёсати ва давлат бюджетини ўрта муддатли даврга ишлаб чиқишда фойдаланиш мақсадида таклиф этилган 13 та тамойил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон «2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 06/04-01-02-32/1297-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, давлат бюджети прогнозларини реал иқтисодий ҳолатга мослаштиришга эришилган.
бюджет самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мақсадида Давлат бюджети маблағлари сарфланишининг «сифат» ва «миқдор» индикаторлари таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон «2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги  06/04-01-02-32/1297-сон маълумотномаси). Натижада, давлат бюджетидан молиялаштириладиган харажатларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги аниқланган ҳамда келгуси давр учун миқдорий ва сифат жиҳатдан баҳолаш амалиёти такомиллаштирилган ҳамда давлат дастурларини молиялаштириш учун зарур бўладиган сифат кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish