Sayt test rejimida ishlamoqda

Норимова Гулжахон Абдуганиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стриминг технологиялари асосида талабаларнинг фанга оид компетенцияларини ривожлантириш (инглиз тилини ўқитиш мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.Ph.D/Ped2181.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01 рақамли Илмий кенгаш қошида тузилган бир марталик Илмий Кенгаш
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Нормуродова Нозлия Зариловна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади стрим технологиялари асосида талабаларнинг инглиз тилини ўқитиш жараёнида лингвистик лаёқатларини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стриминг технологиялари асосида талабаларнинг фанга оид компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи ва педагогик жараён самарадорлигини оширувчи илмий-методик тавсиялар индивидуаллаштирилган он-лайн курсларини киритиш орқали такомиллаштирилган ва уларнинг самарадорлик даражаси аниқланган;
стриминг технологиялари асосида талабаларда коммуникатив, логистик, дидактик, социолингвистик, прагматик, нутқий компетенцияларни ривожлантириш, оғзаки ва ёзма нутқда соҳавий терминларни самарали қўллаш кўникмаларини шакллантириш,  ихтисосликка оид матн тузиш, уни таҳрир қилиш малакаларини ривожлантиришга қаратилган компетенциялар мезонларни аниқлаш орқали талабаларда фанга оид компетенцияларни ривожлантириш модели асосланган;
стриминг технологиялари асосида талабаларнинг фанга оид компетенцияларини ривожлантиришнинг скринкастинг-подкастинг типологияси, кенг аудиторияга видео оқимни фойдаланувчи компьютеридан ёзув орқали узатиш, video screen capture- «экранни эгаллаш» каби мазмуни ва улардан фойдаланиш усуллари такомиллаштирилган;
талабаларда касбий, илмий ва маиший соҳаларда фанга оид компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган ҳамда шахсий-қадриятли, конструктив, рефлексив таҳлил босқичларига асосланган «What is stream technology?» муаллифлик методикасинининг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Стриминг технологиялари асосида талабаларнинг фанга оид компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
cтриминг технологиялари ёрдамида инглиз тилидаги ўқув  материалларини ўзлаштириш тизимини такомиллаштириш борасидаги таклифлардан «Менежмент», «Бошланғич таълим» бакалавриат таълим йўналишлари учун ўқув ишчи дастурларини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-245-сон маълумотномаси). Натижада, «Амалий хорижий тил» ўқув курси мазмуни такомиллаштирилган, талабаларнинг стриминг технологиялари асосида тил ўрганиш мотивациясини ривожлантиришга хизмат қилган;
стриминг технологияларига асосланган ўқув ахборотини ўзлаштириш контенти (мотивацион, илмий-педагогик, ўқув)га оид илмий хулосалардан бакалавр талабалари учун «Speaking extra topics» номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-245-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларга стриминг  усули асосида инглиз тилини ўқитиш орқали уларнинг грамматик ва лексик компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларда стриминг технологиялари асосида ўқув фаолиятини когнитив, технологик, ижтимоий-коммуникатив ва рефлексив босқичларини такомиллаштириш бўйича кенг аудиторияга узатиш, video screen capture- «экранни эгаллаш»; қисқа видео ёзувларни саралаш; узлуксиз видео стрим (ҳужжатли, ўқув ва ҳ.к)лардан фойдаланишга оид тавсиялардан ОТ-Атех-2018-519-«Компьютер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурсларни веб иловасини дастурий таъминотини яратиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 3 февралдаги 89/03/615-сон маълумотномаси). Натижада, скринкастинг, подкастинг шакллари, воситалари ва улардан фойдаланиш услублари илмий жиҳатдан асосланган, тизимлаштирилган;
талабаларнинг фанга оид лексик ва грамматик компетенцияларини ривожлантиришда скринкастинг (намойиш қилиш) ва подкастинг (қайта трансляция қилиш) технологияларидан  фойдаланишнинг  самарали механизмига оид таклифлардан 2020-207-сонли Arkansas Spring International Language Center «English language capacity building project»  мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 3 февралдаги 89/03/615-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ва виртуал ўқитувчиларнинг фанга оид лексик, грамматик компетенцияларини ривожлантиришга ва таълим мазмуни трендлари, дидактик шакллар (аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар) асосида такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг фанга оид лексик ва грамматик компетенцияларини ривожлантиришда скринкастинг (намойиш қилиш) ва подкастинг (қайта трансляция қилиш) технологияларидан  фойдаланишнинг  самарали механизмига оид таклифлардан 2017-2021 йилларда бажарилиши мўлжалланган ОТ-Ф1-18 рақамли «Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал  лойиҳаси бажаришжа амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш Вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 02-15/5119-сон маълумотномаси). Натижада,  стриминг технологиялари ёрдамида инглиз тилини ўқитиш асосида талабаларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришга эришилган;
олий таълим тизимидаги инглиз тили ўқитувчиларининг инновацион педагогик фаолиятини такомиллаштиришда виртуал лабораторияларни ташкил этиш орқали стриминг технологияларидан фойдаланиш малакаларини ривожлантиришга оид илмий-амалий тавсияларга оид фикр-мулоҳазалардан  «Сирдарё» телеканалининг «Диёр янгиликлари» информацион дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 27 апрелдаги 481-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили ўқитувчиларининг стриминг технологиясидан фойдаланиш компетенцияси хусусида батафсил маълумотга эга бўлиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish