Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Асрор Алланазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё давлатлари билан Ўзбекистон Республикасининг маданий алоқалари тарихи (1991-2019 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В.2021.1.PhD/Tar489.  
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Чориев Аҳмад Хуваевич, тарих фанлари доктори, профессор; Эрназаров Файзулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиё давлатлари билан Ўзбекистон Республикасининг 1991-2019 йилларда давомида маданий соҳада олиб борган ҳамкорлик фаолияти ва бу соҳадаги жараёнлар моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Осиёдаги барқарорлик, ҳамжиҳатлик ва мустақил тараққиёт учун сиёсий ҳуқуқий асос яратилгани, минтақавий интеграциянинг тўла шаклланиши учун қардош давлатлар ўртасида кенг кўламдаги маданий алоқаларнинг ҳамда халқ дипломатиясининг  ўзаро ҳамкорлик учун муҳимлиги асосланган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлиги бир текис ривожланмагани, замонавий босқичда мамлакатимизнинг Марказий Осиё давлатлари билан маданий алоқаларининг йўлга қўйилиши, ривожланиш динамикаси ва айрим муаммолари даврий кесимда далилланган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан олиб борган таълим ва илмий-техникавий ҳамкорликларининг ўзига хос хусусиятлари, мавжуд ютуқ ва муаммолар, уларнинг давлатлар маънавий ривожидаги аҳамияти ҳамда истиқболли йўналишлари очиб берилган;
маданий алоқаларни мустаҳкамлаш омиллари ва йўналишлари, маданият кунлари, туризмни, айниқса, маданий маърифий ва зиёрат туризмини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг бой имкониятларини кўзда тутган ҳолдаги минтақавий ҳамкорлик барча давлатлар учун манфаатли эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиё давлатлари билан Ўзбекистон Республикасининг 1991-2019 йилларда маданий алоқаларининг шаклланиш ва ривожланиш тарихига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Марказий Осиёдаги барқарорлик, ҳамжиҳатлик ва мустақил тараққиёт учун сиёсий ҳуқуқий асос яратилгани, минтақавий интеграциянинг тўла шаклланиши учун қардош давлатлар ўртасида кенг кўламдаги маданий алоқаларнинг ҳамда халқ дипломатиясининг  ўзаро ҳамкорлик учун муҳимлиги каби хулосалардан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятида, хусусан, “Вилоятда ташкил этилаётган янги туристик объектлар ва масканларни ўрганиш ҳамда туристик маршрутларга кириш”да, “Вилоятда этнотуризмга мослашган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш”даги иш режаларида ҳамда 2019 йилнинг 20-23 март “II - Халқаро миллий либослар” фестивали, 2019 йил 1-3 август кунлари “Халқаро Геотуризм Форуми” мавзудаги халқаро фестивалининг ташкилий лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 9 августдаги 02-16/3779-сон маълумотнома). Натижада Ўзбекистонда туризм салоҳиятини оширишда ва мазкур соҳани ривожлантиришда маданий алоқаларнинг аҳамиятини кўрсатиб беришга эришилган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан муносабатлари, сўнгги йилларда бу йўналишда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, турли соҳаларда икки ва кўп томонлама алоқаларни йўлга қўйиш борасидаги фикрлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 22 июлдаги 02-04-742 сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш нафақат Ўзбекистон, балки минтақа ва жаҳон ҳамжамияти учун ҳам манфаатли экани кўрсатиб берилган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан таълим соҳасида олиб бораётган ҳамкорлигидаги мавжуд муаммолар ва истиқболли йўналишлар, маданий алоқаларни мустаҳкамлашда туризм, айниқса, маданий-маърифий ва зиёрат туризмини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг бой имкониятларини кўзда тутувчи минтақавий ҳамкорлик барча қўшни давлатлар учун бирдек манфаатли экани тўғрисидаги хулоса ва тавсиялардан Қашқадарё  вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 23 август куни узатилган “Мулоҳаза” радио эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 15 июлдаги 01-12-02-28-25 сон маълумотномаси). Натижалар таълим ва туризм соҳасида минтақавий ҳамкорлик жараёнларининг босқичлари, муаммолари ҳамда маданий алоқаларни янада кенгайтиришда Ўзбекистоннинг ролини илмий асослашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish