Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Дилрабо Толибжоновнанинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Янги тола таркибли махсус кийимбоп тўқима ишлаб чиқариш технологиясини яратиш», 05.06.02– «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам :В2019.3.PhD/Т1342
Илмий раҳбар: Хамраева Сановар Атаевна, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор;  Валиев Гулам Набиджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги тола таркибли махсус кийимбоп тўқимани ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор технологиясини яратиш, маҳсулот рақобатбардошлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли улушдаги пахта ва рогоз толали аралашмалардан  ишлаб чиқарилган ипдан охорлаш жараёнини қисқартирган ҳолда, махсус кийимбоп тўқима олиш технологияси ишлаб  чиқилган;
илк марта махсус кийимбоп тўқима ишлаб чиқариш учун аралашма таркибли ипдаги пахта ва рогоз толаларининг оптимал улуши аниқланган ва асосланган;
тўқимани бир вақтнинг ўзида танда ва арқоқ йўналиши бўйича бир текисда деформациялаш учун махсус асбоб яратилган ҳамда мато тузилишининг деформациялашдан кейинги ўзгаришини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
янги таркибли пахта ва рогоз толали аралашма ипдан тўқима ишлаб чиқариш технологик параметрлари танда ва арқоқ иплари бўйича узиш кучи, ишқаланишга чидамлилик ва ҳаво ўтказувчанликнинг оптимал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
янги таркибли махсус кийимбоп тўқимани ишлаб чиқаришда  пахта толаси билан рогоз толасининг аралашмаси асосида янги аралашма таркибли ип олиш Бухоро кўзи ожизлар жамияти қошидаги корхонада ишлаб чиқаришга жорий этилган (“O`zto`qimachiliksanoat”уюшмасининг 2021 йил 15 ноябрдаги 03/17-3161-сон маълумотномаси). Натижада пахта толасидан олинган ипга нисбатан 25% га мустахкамлик даражасиюқори бўлган,  сифатли  ип олинган;
янги аралаш таркибли  махсус кийимбоп  тўқима олиш технологияси “AL HAKIM PLYUS” МЧЖкорхонада ишлаб чиқаришга жорий этилган (“O`zto`qimachiliksanoat” уюшмасининг 2021 йил 15 ноябрдаги № 03/17-3161-сон маълумотномаси). Натижада, янги аралаш  таркибли махсус кийимбоп тўқималарнинг ишқаланишга чидамлилигини 35,8% га, узиш кучини танда бўйича 25,1% га, арқоқ бўйича 30,2% га юқори, ҳаво ўтказувчанлигини 34,2% га ошишига эришилган ва маҳаллий корхоналарда ички ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish