Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуъмонов Бахтиёржон Омонжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фосфогипс конверсияси асосида бирламчи фосфорли ва комплекс ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2237.
Илмий раҳбар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар: Дехканов Зулфикахар Киргизбаевич, техника фанлари доктори; Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фосфогипсни аммиакли конверсияси асосида бирламчи фосфорли ва комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фосфогипснинг фосфор кислотасидаги аммиакли конверсиялашнинг мақбул шароитларида (С:Қ = 2,5:1, рН=7,5, t = 50оС, τ = 120 дақиқа) кальций сульфатнинг 99-99,5% конверсияланиш даражаси аниқланган;
фосфоркислотали гипсли бўтқани чуқур аммонийлаштиришда ди- ва трикальцийфосфат, магний фосфати, учламчи оксидлар ва комплекс тузлардан ташкил топган преципитатнинг тузли таркиби аниқланган;
аммоний нитрати ва калий хлориди иштирокида фосфоркислотали гипсли бўтқани рН=5,25 кўрсаткичда аммиакли конверсиялаш йўли билан NP- ва NPK-ўғитларнинг таркибини ишлаб чиқишда гипсни тўлиқ конверсияси (99,6%) исботланган;
фосфогипс ҳажмини камайтириш ҳамда ўғитли преципитат, СКЎ, мувозанатлашган NP- ва NPK-ўғитлар каби минерал ўғитлар олишга имкон берадиган технологиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Чиқинди фосфогипсдан ўғитли преципитат, СКЎ ва сульфоаммофос олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фосфоркислотали гипсли бўтқани аммиакли конверсиялаш йўли билан ўғитли преципитат ва суюқ ўғит олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг «aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2021 йил 10 сентябрдаги 88-сон маълумотномаси). Натижада, бир вақтнинг ўзида фосфогипс ҳажмини камайтириш орқали сульфат кислотаси сарфи меъёрини 30% га камайтириш имконини берган;
фосфогипсни диаммофос бўтқаси билан конверсиялаш асосида ўғитли преципитат ва сульфоаммофос олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг «aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2021 йил 10 сентябрдаги 88-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилаётган комплекс ўғитлар ишлаб чиқаришига чиқиндини жалб қилиш орқали улар ассортиментини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish