Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиев Пирназар Худойназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ангрен қўнғир кўмири базасида мураккаб гуматлар ва гуминли ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1915.
Илмий раҳбар: Усанбаев Нажимуддин Халмурзаевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар: Турдиалиев Умид Мухторалиевич, техника фанлари доктори; Умиров Фарход Эргашович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оксидланган қўнғир кўмир, Марказий Қизилқум фосфоритлари, карбамид суюқланмаси асосида гуминли оддий суперфосфат, гуминли, гуматли карбамид ва гуматлар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сульфат кислотада қайта ишланган фосфорит хом ашёси махсулотини оксидланган кўмир иштирокида аммонизациялаганда ўсимликлар учун ўзлашувчан шаклдаги фосфор миқдорини ортиши аниқланган;   
гуминли оддий суперфосфот олишда сульфат кислотанинг мақбул меъёри, шунингдек оксидланган кўмир : фосфорит масса нисбати аниқланган;
гуминли карбамид олиш жараёнида карбамид суюқланмаси таркибидаги эркин аммиакни оксидланган кўмирга боғланиши хисобига, тайёр махсулотдан атмосферага аммиак ажралиб чиқишини тўхтатиш имконияти асосланган;  
гуминли ва гуматли карбамид олиш жараёнида карбамид суюқланмаси ва оксидланган кўмир махсулотлари масса нисбатларига боғлиқ равишда гуминли ва гуматли карбамиднинг асосий кимёвий, физик-кимёвий ва технологик тавсифларини ўзгариши асосланган;
оксидланган кўмир махсулотлари карбамид, сульфат аммоний, аммоний нитрати, тозаланган ва аммонилаштирилган экстракцион фосфор кислотаси асосида NPK и NPKS мураккаб гуматлар олишнинг мақбул таркиби ишлаб чиқилди, шунингдек гуматларни таркиб ва хоссаларини (туйинган буғ босими, зичлиги, қовушқоқлиги, кристалланиш харорати) ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
гуминли оддий суперфосфат, гуминли ва гуматли карбамид, мураккаб гуматлар олишнинг технологияси ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Оксидланган қўнғир кўмир махсулотлари, сульфат кислотада парчаланган фосфорит, карбамид суюқланмаси асосида гуминли оддий суперфосфат, гуминли ва гуматли карбамид ва мураккаб гуматлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Қизилқум фосфоритларини сульфат кислотада парчалаш ва нордон суперфосфат массасини аммонизациялаш ва қуритиб доналаштиришдан олдин оксидланган кўмир қўшиш йўли билан гуминли оддий суперфосфат олиш технологияси «Электрокимёзавод» АЖ-ҚКнинг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати» га киритилган («Электрокимёзавод» АЖ-ҚКнинг 16 ноябр 2021 йилдаги 218-сон маълумотномаси). Натижада, сульфат кислота сарфини камайтириш ва агрокимёвий самарадор гуминли оддий суперфосфат олиш имконини берган;
оксидланган кўмир махсулотлари карбамид, сульфат аммоний, аммоний нитрати, тозаланган ва аммонилаштирилган экстракцион фосфор кислотаси асосида NPK и NPKS мураккаб гуматлар олиш технологияси «Электрокимёзавод» АЖ-ҚКнинг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати» га киритилган («Электрокимёзавод» АЖ-ҚКнинг 16 ноябр 2021 йилдаги 218-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали суюқ ўғит сифатида ва стимулиятор сифатида ишлатиш мумкин бўлган гуматлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish