Sayt test rejimida ishlamoqda

Шоғофуров Шахбозжон Шокиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарини олиш технологиясини ишлаб чиқиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2021.4.PhD/Т1987.
Илмий раҳбар: Холиқов Қурбанали Мадаминович, техника фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология иститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Жуманиёзов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Абдурашид, техника фанлари номзоди, доцент    Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган гигиеник хусусиятлари яхшиланган, ички ва жаҳон бозори талабларига жавоб берувчи, рақобатбардош, ҳом ашё сарфи кам бўлган трикотаж тўқималарини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори деформацион хусусиятларга эга бўлган устки трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ясси игнадонли трикотаж машиналарида мавжуд усулдан фарқли равишда, ҳалқаларни кўчириш ҳамда ҳалқаларни тенглаштириш орқали аралаш ва нақшли трикотаж тўқималарининг янги ассортиментлари олинган;
трикотаж тўқимасидаги нақшларнинг ўзгариши трикотажнинг технологик кўрсаткичларига яъни ҳалқа қадами ва ҳалқа баландлиги ўзгариши ҳамда деформацияланиш хусусиятларига боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
трикотаж тўқув машинасида арқоқ ипини йўналтирувчи қурилмаси мавжуд йўналтиргичлардан фарқли ўлароқ илгариланма қайтма харакат қилиши билан фарқланиши натижада ипни трикотаж машинага сифатли таъминлаш амалга оширилган;
кўп омилли режали экспериментлар натижалари асосида нақшли трикотаж тўқимасига ясси игнадонли машинанинг параметрларини таъсири таҳлил қилинган ва ишчи қисмларининг оптимал параметрлари тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарнинг янги намуналарини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
aралаш ва нақшли трикотаж тўқималарини иқтисодий самарадорлиги ва сифати юқори бўлган намуна вариантларини “DILHAN ТЕХ” МЧЖ трикотаж корхонасида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 16 ноябрдаги №03/25-3177-сонли маълумотномаси). Корхонада ишлаб чиқариш натижасида янги намуна вариантларидан 18,6 ва 26 % хом ашё сарфини камайтиришга эришилган;
шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган янги тузилишдаги нақшли трикотаж тўқималарини «MOVIY KOHUNUR» МЧЖ трикотаж корхонасида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 15 ноябрдаги №03/25-3177-сонли маълумотномаси). Aрқоқли трикотаж тўқимасининг хажм зичлигини камайиши ҳисобига, хом ашё сарфи 18 % га камайтиришга эришилган;
трикотаж тўқув машиналарида арқоқ ипини йўналтирувчи қурилмани «UDM» МЧЖ корхонасига жорий этилган. Натижада сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва хом ашё сарфини 22 ва 27 % гача камайтириш имконияти яратилган(«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 15 ноябрдаги №03/25-3177-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish