Sayt test rejimida ishlamoqda

Исанов Фарход Жумманазаровичнинг
техника фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта тозалаш корхоналарида толани намлашнинг самарадорлиги юқори усулини ишлаб чиқиш”,  05.06.02 – «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам (В2019.3.PhD/Т913):
Илмий раҳбар:Сабиров Қахрамон, техника фанлари доктори, к.и.х.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Мадумаров Илхом Дадаханович, техника фанлари доктори, профессор; Қаюмов Абдумалик Хамидович, техника фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: Жиззах Политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тола тарновининг йўналтирувчи элементларини иситиш билан бирга тола намлагичини ишлаб чиқиш, конструктив ва технологик параметрларини асослаш орқали толани намлаш самарадорлигини ва толанинг ҳажми бўйича намланишини бир хиллигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тола намланишининг самарадорлигини ошириш ва унинг ҳажми бўйича бир текисда намланишини таъминлаш шартидан келиб чиқиб толани намлашнинг янги технологияси ишлаб чиқилган;
тола тарновининг йўналтирувчи элементларини иситиш билан бирга тола намлашни амалга оширувчи қурилманинг такомиллаштирилган схемаси ишлаб чиқилган, унинг асосий конструктив ва эксплуатацион параметрлари асосланган.
намланаётган толанинг ташқи кўриниш ўзгаришини олдини олиш шартидан тола тарновининг йўналтирувчи элементларини керакли иситиш ҳароратини таъминловчи толани намлагичнинг асосий параметрларини аниқлаш учун аналитик боғлиқланишлар ишлаб чиқилган;
тола намлагичининг технологик параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг миқдорий ўзгаришини унинг конструктив-технологик  ва толани хусусиятларига боғлиқлик қонуниятлари олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
тола тарновининг йўналтирувчи элементларини иситиш билан бирга тола намлашни амалга оширувчи қурилманинг такомиллаштирилган нусхаси Сирдарё вилоятидаги "Боявут техно кластер" нинг толани намлаш технологик линиясига жорий этилди.(“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 18.06.2020 йилдаги №03-18/1836 маълумотномаси). Натижада тола намлигини 1,6 % га ошиши эвазига тола тойларининг массаси 8-10 кг га ошиб, тола махсулотларини ўров ва боғлов материалларини сарфи 4,6 % га иқтисод қилинишига имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish