Sayt test rejimida ishlamoqda

Абабакиров Дониёрбек Махамадсидиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма ва орттирилган қулоқ супраси нуқсонларида реконструктив отопластикани такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1746.
Илмий раҳбар: Каюмходжаев Абдурашит Абдусаламович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Мадазимов Мадамин Муминович, тиббиёт фанлари доктори; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: реконструктив оператив даволаш усулларини такомиллаштириш орқали қулоқ супрасининг туғма ва орттирилган нуқсонларини отопластика қилиш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир вақтнинг ўзида аутоқовурғали тоғайдан каркас шакллантириш, уни қулоқ соҳасига имплантация қилиш, қулоқ юмшоғини транспозиция қилиш, трагус ҳосил қилиш ва каркас ортига тиргакни ўрнатиш, ўз навбатида 3-4 ойдан сўнг тилинган тери трансплантантацияси билан қулоқ супрасини кўтариш орқали III даражали микротияда реконструктив отопластика усули такомиллаштирилган;
қулоқ орти соҳасидаги юмшоқ тўқималарнинг етишмовчилигида интраоперацион баллонли чўзиш тўқималарни 10-12 мм маҳаллий ўсишига олиб келиши, бу эса имплантация қилинган тоғайли каркасни тери лахтаги билан эркин ҳолда қоплаш имконини бериши исботланган;
тоғайли каркасни имплантация қилиш босқичида 0,2-0,3 мм қалинликдаги деэпидермизацияланган тилинган эркин лахтакни кўчириб ўтказиш йўли билан чакка соҳасида соч ўсишининг паст даражасига эришиш орқали III даражали микротияда отопластика қилиш усули такомиллаштирилган;
букилган қулоқ супрасида реконструктив отопластиканинг техник ҳусусиятлари тоғайли асос етишмовчилигини тўлиқ бартараф этиш учун ўзгартирилган ва нормал қулоқ ўлчамлари орасидаги фарқни ўлчаш билан анатомик нуқсонни тўғри аниқлашга асосланган бўлиши кераклиги аниқланган;
қулоқ тоғайининг юқори қисмини чакка фасциясига маҳкамлаш ва унинг нуқсонини аутоқовурға тоғайли каркас билан ёпиш, сўнгра иккинчи босқичда тилинган тери трансплантантини кўчириб ўтказиш ва ҚСни кўтариш орқали қулоқ супрасининг III даражали нуқсонлари ва деформацияларини тиклаш усули такомиллаштирилган;
реконструктив отопластиканинг таклиф этилган усуллари амалга оширилгандан сўнг, қулоқ супрасининг туғма ва орттирилган нуқсонлари бўлган беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланишининг асосий кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туғма ва орттирилган қулоқ супраси нуқсонлари бўлган беморларни даволашда реконструктив аралашувларнинг техник жиҳатларини оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалар асосида:
қулоқ супрасининг туғма ва орттирилган нуқсонларида реконструктив отопластика бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Қулоқ супрасининг туғма ва орттирилган нуқсонларида реконструктив отопластика усулларини такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 08-09/19774-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиянома ташрихнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштиришга, микротияда ва қулоқ супрасининг турли хил орттирилган нуқсонлари бўйича реконструктив пластиканинг асосий талабларга мувофиқ тарзда бажаришни таъминлаш имконини берган;
Туғма ва орттирилган қулоқ супраси нуқсонлари билан оғриган беморларни хирургик йўл билан даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Андижон шаҳридаги "МКМ MED" хусусий тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 08-09/19774-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши туғма ва орттирилган қулоқ супраси реконструктив отопластикасининг техник жиҳатлари модификацияси ҳисобига асоратлар частотасининг 39,9%дан 8,8%гача пасайишига, яхши ва аъло натижалар улушини 62,5% дан 83,3% гача ортишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish