Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборов Исмоил Азимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилада эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари”, 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Psi67.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Ҳалимбаевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилада эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг ижтимоий-психологик механизмларини эмпирик жиҳатдан асослаш ҳамда уларни ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эр-хотиннинг  маиший-хўжалик юритиш, ота-она тарбиячилик, ижтимоий фаоллик, эмоционал-психотерапевтик ва ташқи жозибадорлик функционал муносабатларига хос шахсий сифатларнинг психологик мослиги никоҳдан кутилган натижалар ўзаро мулоқот таъсирида тушунарли ва аниқ бўлиши сабабли эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг етакчи ижтимоий-психологик  қадриятлари  эканлиги исботланган;
эр-хотин муносабатларида шахслараро муносабат, индивидуал ва ижтимоий турмуш тартиби, соғлом турмуш тарзи профилактикаси каби ижтимоий-психологик жиҳатларни такомиллаштиришда авлоддан авлодга ўтиб келаётган оилавий қадриятлар тарихийлик ва даврийлик хусусият касб этиши туфайли оилада психологик мувофиқлик таъминланиши далилланган;
оилада эр-хотиннинг ўзаро ижобий муносабатларида оила бошлиғи эркакларда иродавий сифатларнинг устунлиги сабабли ўзига ишонч, мустақиллик, тиришқоқлик, қатъийлик, фаоллик, узоқни кўра билиш каби психологик хусусиятлар, аёлларда эса оилавий қадрият сифатларининг устунлиги сабабли сабр-тоқатли, эътиборли, тежамкор, бўйсунувчан, садоқатли, ҳаёли ва иболи бўлишлари каби психологик хусусиятлар устувор омиллар сифатида гавдаланиши аниқланган;
эр-хотиннинг оилавий роллари, қадриятлари ва установкаларидаги феъл атворнинг мос келмаслиги, фарзандсизлик, оила бюджетини оқилона бошқара олмаслик, севги ва меҳр-муҳаббатнинг етарли эмаслиги каби номувофиқликлар оилада эр-хотиннинг фақатгина ўз эҳтиёжлари учун ҳаёт кечиришга ундовчи салбий эмоционал муҳитни шакллантириши аниқланиб, улар оилавий низоларни келтириб чиқарувчи асосий ижтимоий-психологик омиллар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилада эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг ижтимоий-психологик механизмларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эр-хотиннинг оилавий роллари, қадриятлари ва установкаларидаги психологик номувофиқликлар ҳамда оилада ижобий эмоционал муҳитни шакллантиришга эътиборсизлик туфайли оилавий низоларни келтириб чиқарувчи эр-хотин феъл-атворининг мос келмаслиги, фарзандсизлик, оила бюджетини оқилона бошқара олмаслик, севги ва меҳр-муҳаббатнинг етарли эмаслиги каби муҳим ижтимоий-психологик омиллар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг “Оила психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7д-сон маълумотномаси). Натижада замонавий оилаларда оилавий низоларни келтириб чиқарувчи асосий омилларни аниқлайдиган ва уни олдини олишга хизмат қиладиган илмий-методик таъминотнинг бойитилишига эришилган;
бугунги кун оиласидаги шахслараро муносабатнинг эмпирик таҳлили асосида эр-хотиннинг маиший-хўжалик юритиши, ота-она тарбиячилик, ижтимоий фаоллик, эмоционал-психотерапевтик функциялари ҳамда шахсий сифатларига кўра психологик мослиги ва ташқи жозибадорлик қадриятлари эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг асосий ижтимоий-психологик омиллари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7д-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психолог мутахассисларни оила психологияси йўналишида ўқитишда назария ҳамда амалиёт узвийлиги кучайтирилган;
замонавий оиладаги эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг миллий психологик дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда оиланинг никоҳолди, оила ва қайнона-қайноталик муносабат босқичлари бўйича никоҳ иштирокчилариниг функционал-ролли тузилмаси, оиланинг психологик саломатлиги, ота-оналик вазифалари, оила ҳақида ахборотлар тузилмаси (генограммаси) Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг “Шахслараро муносабатлар психологияси”  модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7д-сон маълумотномаси). Натижада замонавий оиланинг ривожланишида унинг марказида турувчи эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилган;
эр-хотин муносабатининг оилавий қадриятлар, оиладаги шахслараро муносабат, оиладаги индивидуал ва ижтимоий турмуш тартиби, соғлом турмуш тарзи профилактикаси каби ижтимоий-психологик компонентлари замонавий оилада  турмуш ўртоқ билан рафиқа ўзаро муносабатлари мувофиқлигини таъминлаши Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг “Психогигиена” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7д-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси психолог кадрларнинг оилага психологик хизмат кўрсатиш, оилада ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish