Sayt test rejimida ishlamoqda

Хошимов Сардорбек Неъматжон ўғли
фалсафа докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув омборларинини лойқа чўкиндилардан тозалаш усулини такомиллаштириш (Чортоқ сув омбори мисолида)”, 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2162.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзиев Хамитхон, техника фанлари доктори, профессор, Маликов Зафар Маматқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот – Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мавсумий бошқарилувчи сув омборларида сув омбори косасидаги сув ҳажмининг ўзгарувчанлигини инобатга олиб лойқа чўкиндилардан тозалаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув омборлари фойдали ҳажмининг ўзгаришини аниқлаш усули сув омборларидаги лойқа чўкиндиларни фракцион таркибини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
табиий дала шароитида олиб борилган тадқиқотлар асосида сув омборидаги лойқаликни фракцияларга ажратиб бошқаришнинг гидравлик модели ишлаб чиқилган;
сув омбори косасидан чиқаётган  оқизиқлар миқдорини ҳисоблаш усули сув сатҳининг ўзгарувчанлини инобатга олиб такомиллаштирилган;
мавсумий сув омборларини лойқа чўкиндилардан гидравлик тозалаш усули йил давомида сув ҳажмининг ўзгарувчанлигини, ҳамда оқим потенциал энергиясини инобатга олиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сув омборларини лойқа чўкиндилардан тозалаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
сув омборида сув балансини ташкил этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда замонавий ўлчов воситаларидан фойдаланиб фойдали ҳажмини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Наманган вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги GH02402647-сон маълумотномаси). Натижада лойқа чўкиндиларни миқдорини аниқ баҳолаш ва сув омбори фойдали ҳажмини ошириш имконияти яратилган;
сув омборларида лойқа чўкиндиларнинг фракцион таркибини инобатга олиб лойқаланиш жараёнларини камайтириш қурилмасининг конструктив параметрларини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Наманган вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги GH02402647-сон маълумотномаси). Натижада сув омборларини лойқа босишдан ҳимоялаш ҳамда сув омборидаги лойқаликни фракцияларга ажратиб бошқариш имконияти яратилган;
сув омборларини лойқа чўкиндилардан тозалаш ва фойдали ҳажмни оширишда сув сатхи ўзгарувчанлигини инобатга олиб такомиллашган сув ости гидроэлеватори ва ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Наманган вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги GH02402647-сон маълумотномаси). Натижада сув омборини лойқаликдан тозалаш жараёнида оқим потенциал энергиясидан фойдаланиш ҳисобига ташқаридан қўшимча энергия талаб этилмайди, бу эса сув омборларини лойқаликдан тозалашда сарфланадиган ресурсларни иқтисод бўлишига ҳизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish