Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширинов Учқун Абдухалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алоқа хизматларини кўрсатувчи субъектларда сегментар ҳисоб ва аудитни такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt225.
Илмий раҳбар: Исроилов Баҳодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиев Ислом Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади алоқа хизматларини кўрсатувчи субъектларда сегментар ҳисоб ва аудитни такомиллаштириш бўйичa тaклиф вa тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳисоб сиёсатига 9000 - “Асосий фаолиятнинг даромадлари”ни ҳисобга олувчи ишчи счёт таркибида бош офис, филиаллар ва телекоммуникацион боғламалари даромадларини юритиш учун тўрт даражали  иерархик счётлар тизими таклиф этилган;
бош офисда ягона ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш натижасида алоқа хизматлари субъектлари  филиаллари ва боғламаларининг банк хизматлари харажатлари миқдорини 40 фоизгача камайтириш асосланган;
ҳисоб сиёсатига мижозлар тўғрисидаги маълумотларни тан олиш ва улардан  узлуксиз фойдаланиш тартибларини киритиш асосида мижозлар билан  ҳисоб-китоблар, даромадлар ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳисобини юритишнинг аниқлиги ва тезкорлигини оширишга эришилган; 
алоқа хизматларини кўрсатувчи субъектларда сегментар ҳисоботларнинг жавобгарлик марказлари бўйича кун, ой ва йиллар кесимида акс эттириш шакллари ҳамда уларни ички аудиторлик текширувидан ўтказишнинг тартиблари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Алоқа хизматларини кўрсатувчи субъектларда сегментар ҳисоб ва аудитни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳисоб сиёсатига 9000 - “Асосий фаолиятнинг даромадлари”ни ҳисобга олувчи ишчи счёт таркибида бош офис, филиаллар ва телекоммуникацион боғламалари даромадларини юритиш учун тўрт даражали  иерархик счётлар тизимини киритиш орқали ахборотлар қамровини кенгайтириш борасидаги таклифи “Ўзбектелеком” АКнинг ҳисоб сиёсатига киритилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2021 йил 4 майдаги 27-03-08/1972-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар корхонанинг ҳисоб сиёсатига  жорий этилиши даромадлар ҳисобини бош офис, филиаллар ва боғламаларнинг даромад гуруҳлари ва турлари  кесимида аниқ ҳисоблашга ва маълумотлар шаффофлигини оширишга хизмат қилган;
алоқа хизматлари субъектлари  филиаллари ва боғламалари ўртасида ягона ҳисоб-китоб тизимини киритиш орқали банк харажатларини камайтиришга қаратилган тавсиялари “Ўзбектелеком” АКнинг ҳисоб сиёсатига жорий этилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2021 йил 4 майдаги 27-03-08/1972-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг “Ўзбектелеком” АК филиаллари ва боғламалари ўртасида бўладиган тўловлар бўйича ҳисоб китобларга жорий қилиниши натижасида корхонанинг банк харажатларини 40 % камайтиришга эришилган; 
ҳисоб сиёсатига мижозлар тўғрисидаги маълумотларни тан олиш ва улардан  узлуксиз фойдаланиш тартибларини киритишга қаратилган таклифи “Ўзбектелеком” АКнинг ҳисоб сиёсатига жорий этилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2021 йил 4 майдаги 27-03-08/1972-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни жорий этилиш натижасида биллинг тизимларида шаклланган даромадлар,  мижозлар билан  ҳисоб-китоблар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш аниқлилиги ва тезкорлигини ошишига имкон берган;
алоқа хизматларини кўрсатувчи субъектларда сегментар ҳисоботларнинг жавобгарлик марказлари бўйича кун, ой ва йиллар кесимида акс эттириш шакллари ҳамда уларни ички аудиторлик текширувидан ўтказишнинг янги услубий жиҳатлари “Ўзбектелеком” АК фаолиятининг ҳисоб сиёсатига ва ички аудит тўғрисидаги низомига жорий этилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2021 йил 4 майдаги 27-03-08/1972-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияларни  жорий этилиш натижасида ички назоратнинг самарадорлигининг ошиши, сегментар ҳисоботлари маълумотлари асосида қабул қилинаётган бошқарув қарорлари ўз вақтидалиги ва сифатининг ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish