Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Вайс Нарзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида автомобиль йўллари, аэродромлар учун полимер-битум композициялари яратиш», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси, 02.00.14 - Органик моддалар технологияси ва улар асосидаги материаллар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2183.
Илмий раҳбарлар: Турабджанов Садритдин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор; Ибадуллаев Ахмаджон Собирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмад Пулатович, техника фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида автомобиль йўллари, аэродромлар учун полимер-битум композициялар яратиш, уларни ётқизиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
нефть-газни қайта ишлаш саноати чиқиндилари асосида тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатилувчи, иссиққа, совуққа , ишқаланишга, чўзилишга ва сиқилишга чидамли полимер-битум композициялари олиш учун модификаторлар яратилган;
эскирган резина-техника буюмлари ва шиналарни механик кучлар асосида майдалаб ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатилувчи, полимер-битум композициялари олиш учун кўп функцияли ингредиентлар яратилган;
йўл қурилишида ишлатилувчи битумларни яратилган модификатор ва ингредиентлар билан модификация қилиш таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган; 
яратилган модификатор ва ингредиенларнинг полимер-битум композициясини иссиққа, совуққа, ишқаланишга, чўзилишга, сиқилишга чидамлилигига ва реологик, технологик, физик-механик, динамик хоссаларига таъсири аниқланган;
яратилган ингредиентлар асосида тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатиладиган иссиққа, совуққа, ишқаланишга, чўзилишга ва сиқилишга чидамли полимер-битум композициялари таркиби ҳамда олиш ва ишлатилиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашёлар асосида автомобиль йўллари ва аэродромлар учун полимер-битум композициялари таркибини, олиш ва ётқизиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида йўл битумларини модификация қилиш таркиби ва технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг битум ишлаб чиқариш цехида амалиётга жорий этилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2021 йил 11 июндаги 02-02/40-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилаётган битумларнинг юмшаш ҳароратини 104 °С гача кўтариш, кристалланиш ҳароратини -30 °С гача камайтириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини 27 %  гача ошириш имконини берган;
модификация қилинган битум ва маҳаллий органоминерал хомашёлар асосида йўл қопламалари олиш таркиби Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2021 йил 15 июлдаги 02-2917-сон маълумотномаси). Натижада, автомобиль йўллар учун иссиққа (˃120 °С), совуққа (˃-30 °С) чидамли полимер-битум композициялари олиш имконини берган;
модификация қилинган битум ва маҳаллий органоминерал хомашёлар асосида йўл қопламалари учун полимер-битум композицияси олиш технологияси Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2021 йил 15 июлдаги 02-2917-сон маълумотномаси). Натижада, йўл қопламаларини юмшаш ҳароратини уч, кристалланиш ҳароратини икки, хизмат қилиш вақтини 4-5 баробарга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish