Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортиқбоев Жахонгир Ортиқбой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Синдиализ артериал гипотониянинг клиник ва патогенетик механизмлари: даволашни оптималлаштириш ва профилактикаси» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1328.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Сабиров Мақсуд Отабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади синдиализ артериал гипотониянинг клиник-патогенетик механизмлари ва  даструрий гемодилиз билан даволанаётган беморларда унинг кечиши хусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор синдиализ артериал гипотония  бор беморларда  биоимпедансометрия усули ёрдамида тана тўқимаси таркибидаги ўзгаришлар хамда нутритив холат динамикаси аниқланган;
гемодиализ билан даволанаётган беморларда синдиализ артериал гипотензиясининг ривожланиши билан диализлараро вазн ортиши ва ултрафилтрация ҳажми каби турли омиллар таьсири, шунингдек уларнинг мутлақ қийматларининг "қуруқ" вазнга  нисбати аниқланган;
интрадиализ гипотония холатларида натрий, паратгормон, темир, гидроксид фосфатаза, ферритин, магний каби лаборататор кўрсаткичларнинг ўзгариши билан клиник белгилар ифодаланганлик даражаси орасида узвий боғлиқлик аниқланган;
дастурлаштирилган гемодиализ билан даволанаётган беморларда гемодиализ сеанси вақтида артериал қон босими ўзгаришининг нисбий кўрсаткичлари ва қатор клиник-лаборатор маълумотлар орасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Синдиализ артериал гипотониянинг клиник ва патогенетик механизмларини ўрганиш, даволаш тактикасини оптималлаштириш ва беморларда синдиализ артериал гипотензия профилактикасининг муқобил усуларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
синдиализ артериал гипотония профилактикаси буйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Синдиализ артериал гипотония профилактикасининг усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 апрелдаги 8н-д/144-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома буйракнинг сурункали касаллиги бўлган беморларда гемодиализнинг такрор сеансларида синдиализ артериал гипотензия ривожланишини 2,5 баравар пасайтириш имконини берган;
синдиализ артериал гипотония ривожланиши алгоритми буйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Синдиализ артериал гипотония» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 апрелдаги 8 н-д/144-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ривожланадиган синдиализ артериал гипотониянинг ташхислаш ва олдини олиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
синдиализ артериал гипотония ривожланиши, даволаш ва профилактикаси буйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар  илмий амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали, академик Я.Х.Туракулов номидаги махсус эндокринология илмий амалий маркази, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 ноябрдаги 08-09/18008-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этиш даволаш самарадорлиги ошириб, гемодиализ вақтида синдиализ артериал гипотониянинг келиб чиқишини олдини олиш ва беморларнинг умумий ахволи яхшиланишига, шу билан бирга гемодиализни кўтара олиш ва самарадорлигининг ошиши, шунингдек синдиализ артериал гипотензиянинг ривожланиш сонининг пасайиши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish