Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилов Акмалжон Одиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Капитал бозори орқали иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1311.
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. 
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Комолов Одил Сайфиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошидаги “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  капитал бозори орқали иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусийлаштириш жараёнларини асосан маҳаллий капитал бозорида амалга ошириш мақсадида чет элда листингни фақат қўшалоқ листинг (dual listing) билан рухсат этиш таклиф этилган;
биржавий инвестиция фондлари (Exchange traded funds)ни олтинга боғлаш орқали (Gold ETF) эмитентлар сонини кўпайтириш, янги молиявий маҳсулотлар ва корпоратив бошқарув жараёнини оптималлаштириш таклиф этилган;
фонд бозори иштирокчилари таркибини кенгайтириш ва республика иқтисодиётига бўш маблағларни жалб қилишга эришиш мақсадида корпоратив облигацияларни чиқариш учун таъминот талабини бекор қилишни жорий этиш таклиф этилган;
фонд бозори иштирокчилари таркибини кенгайтириш мақсадида давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган биржавий облигациялар (commercial paper) савдосини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Капитал бозори орқали иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикасини жадал ривожлантиришнинг муҳим шарти бўлган хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш асосан махаллий капитал бозорида амалга ошириш, республикага хорижий инвесторларни жалб қилган холда, чет элда листингни фақат қўшалоқ листинг (dual listing) билан рухсат этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6207-сон фармонида ўз аксини топган (Молия вазирлигининг 2021 йил 29 июндаги 07/45-46-02-46-02-03-32/1803-сон  маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф асосида компанияларнинг бозорга киришга тайёрлиги, нарх-наво сиёсатини қўллаш орқали хусусийлаштириш учун энг яхши компанияларни танлаш, шунингдек, акцияларни оммавий таклиф қилишда ягона нархланиш каби ёндашувлар орқали амалга оширилган;
халқаро тажрибада муваффақиятли фаолият олиб бораётган биржавий инвестиция фондлари (Exchange traded funds) каби молиявий воситаларни олтинга боғлаш орқали (Gold ETF) жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6207-сон фармонида ўз аксини топган (Молия вазирлигининг 2021 йил 29 июндаги 07/45-46-02-46-02-03-32/1803-сон маълумотномаси). Натижада, юқоридаги таклифга асосан халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувлардан фойдаланиш орқали эмитентлар сонини кўпайтириш, янги молиявий маҳсулотлар ва корпоратив бошқарув жараёни оптималлаштиришга эришилган;
фонд бозори иштирокчилари таркибини кенгайтириш ва республика иқтисодиётига бўш маблағларни жалб қилишга эришиш мақсадида корпоратив облигацияларни чиқариш учун таъминот талабини бекор қилишни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси. Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозори орқали иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш йўллари» ПФ-6207-сон фармонида ўз аксини топган (Молия вазирлигининг 2021 йил 29 июндаги 07/45-46-02-46-02-03-32/1803-сон маълумотномаси). Натижада, Молия вазирлиги томонидан давлат қимматли қоғозлари бўйича аукционлар ўтказиш графиги ишлаб чиқилиб Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республика Валюта Биржаси веб-сайтларида эълон қилинган;
замонавий молиявий инструментни амалиётга жорий этиш орқали давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган биржавий облигациялар (commercial paper) савдосини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6207-сон фармонида ўз аксини топган (Молия вазирлигининг 2021 йил 29 июндаги 07/45-46-02-46-02-03-32/1803-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда муҳокама қилинди. Ушбу қонун лойиҳасида «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасига «биржа облигацияси» тушунчаси киритилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish