Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиллаева Барно Рамизитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Саноат корхоналари инвестицион салоҳиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш»,08.00.03 – «Саноат иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4 PhD/Iqt647.
Илмий раҳбар: Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иктисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидасрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси кимё саноати корхоналарининг инвестицион салоҳиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимёвий минерал ўғитларни ишлаб чиқаришнинг инвестицион салоҳияти таркибининг (молиявий, моддий-ресурс, инновацион, интеллектуал...) ўзаро боғлиқлиги шароитида ўсиш нуқтаси сифатида инновацион салоҳиятни белгилашнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги асосланган;
кимё саноати соҳасида ички бозорни ҳимоя қилиш, маҳсулотлар жадал экспортининг ривожлантириш негизида «Глобал Экспортчи» ғоясига асосланган ҳолда соҳа инвестицион салоҳиятини ривожлантириш старатегиясининг мақбул сценарийси ишлаб чиқилган;
кимё саноати корхоналари, хусусан «Дехконобод калий заводи»нинг инвестицион салоҳият самарадорлигига ёндашув инвестицион салоҳият ўсиш заҳиралари, жумладан молиявий, моддий, инновацион ресурс ва инсон агрегатларининг мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
«Дехконобод калий заводи»да ишлаб чиқариш айланмасига киритилмаган имкониятларни ишга тушириш ҳисобига инвестицион салоҳиятни 10%га ошириш имконияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Саноат корхоналари инвестицион салоҳиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар  асосида:
кимёвий минерал ўғитларни ишлаб чиқаришнинг инвестицион салоҳияти қисмларининг (молиявий, моддий-ресурс, инновацион, интеллектуал) ўзаро боғлиқлиги ўсиш нуқтаси сифатида инновацион салоҳиятни белгилашнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар «Ўзкимёсаноат» АЖ фаолиятига, жумладан «Деҳқонобод калий заводи» АЖ фаолиятида фойдаланилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2020 йил 20 октябрдаги 24-4008-сон ҳамда «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятининг 2020 3 сентябрдаги 04-023/2639-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларни қўллаш натижасида «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг инвестицион салоҳиятининг таркибий қисмлари ва уларни амал қилишининг асосий механизмларини аниқлаш имкони такомиллаштирилган;
кимё саноати соҳасида ички бозорни ҳимоя қилиш, маҳсулотлар жадал экспортининг ривожлантириш негизида «Глобал Экспортчи» ғоясига асосланган ҳолда соҳа инвестицион салоҳиятини ривожлантириш старатегияси бўйича таклифлар «Ўзкимёсаноат» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2020 йил 20 октябрдаги 24-4008-сон маълумотномаси). Таклифларни амалиётга жорий этилиши натижасида кимё саноати корхоналари инвестицион салоҳиятни ривожлантиришнинг мақбул стратегиясини ишлаб чиқишда маҳсулотлар рақобатбардошлилигини ошириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
кимё саноати корхоналарининг инвестицион салоҳият самарадорлигига ёндашув инвестицион салоҳият ўсиш заҳиралари, жумладан молиявий, моддий, инновацион ресурс ва инсон агрегатларининг мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар «Ўзкимёсаноат» АЖ амалиётида қўлланилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг  2020 йил 20 октябрдаги 24-4008-сон ҳамда «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятининг  2020 йил 3 сентябрдаги 04-023/2639-сон маълумотномалари). Ушбу таклифларнинг амалиётга тадбиқ этилиши «Деҳқонобод калий заводи» АЖ инвестицион салоҳиятдан самарали фойдаланиш бўйича мавжуд имкониятларни ишлаб чиқариш айланмасига жалб қилиш имконини кенгайтирган;
ишлаб чиқариш айланмасига киритилмаган имкониятларни ишга тушириш ҳисобига инвестицион салоҳиятни ошириш бўйича таклифлар «Дехконобод калий заводи» фоалиятига қўлланилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2020 йил 20 октябрдаги 24-4008-сон ҳамда «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятининг  2020 йил 3 сентябрдаги 04-023/2639-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этилиши «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг инвестицион салоҳиятини 10% га ошириш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish