Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Сирожиддин Ҳаёт ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта хомашёсини қуритиш барабанига узатиш тизимини ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т1182
Илмий раҳбар: Рахмонов Хайриддин Қодирович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор, Рахмонов Ином Мухторович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  қуритиш барабани учун пахта хомашёсини иссиқ ҳаво билан дастлаб аралаштириш имкониятини берувчи янги конструкциядаги винтли аралаштиргич-таъминлагич конструкциясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг параметрлари ва иш режимларини асослаш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёсини қуритиш самарадорлигини ошириш мақсадида иссиқ ҳаво ва пахта аралашмасини ҳосил қилувчи винтли аралаштиргич-таъминлагичнинг янги конструкцияси яратилди;
айланувчи винт парраги сирти бўйича пахта бўлаклари ҳаракатланишини таъминлаш ҳамда унинг титилишини янада жадаллаштириш имкониятини яратувчи винт бурчак тезлигининг оптимал қийматлари назарий ва тажрибавий усулларда аниқланди;
хар хил ҳароратларда пахта хомашёсидан намликни ажралиш миқдорини биринчи марта иссиқ ҳаво тезлиги ва зичликка эмпирик боғликлик конуниятлари олинди;
винтли таъминлагичдаги винт сирти юзасида пахта хомашёси бўлакларининг харакатланиш қонуниятлари асосида таъминлагич винтининг конструктив ва технологик параметрлари назарий жиҳатдан аниқланди; 
толадаги намликни миқдорий тақсимланишини тозалаш ва жинлаш самарадорлигига таъсири тажрибаларда ўрганилди ва биринчи маротаба қуритиш агентининг хар хил ҳароратларида ва тезликларида ташқи ва ички диффузия жараёнининг чегаравий  қийматлари аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қуритиш барабани учун пахта хомашёсини иссиқ ҳаво билан дастлаб аралаштириш имкониятини берувчи винтли аралаштиргич-таъминлагич конструкциясинининг параметрлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида;
қуритиш барабанининг узатиш тизимини ресурстежамкор технологияси Бухоро вилоятидаги «Когон пахта тозалаш» АЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган («Бухоро Агрокластер» МЧЖ нинг 2021 йил 17 июлдаги 03-989-сонли маълумотномаси), натижада титиш ва аралаштиргич ишчи аъзосига эга бўлган таъминлагич ўрнатилган қуритиш барабанида қуритилган пахта хомашёси тозаланганда тозалаш самарадорлиги 16,0% га ошганлиги, олинган тола таркибидаги нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдори 10,4% камайганлиги аниқланди;
қуритиш барабани узатиш тизимининг ресурстежамкор технологияси Бухоро вилоятидаги «Шофиркон пахта тозалаш» АЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган («Бухоро Агрокластер» МЧЖ нинг 2021 йил 17 июлдаги 03-989-сонли маълумотномаси), натижада пахта хомашёсини III ва IV навларини қайта ишлашда янги таъминлагич-аралаштиргични қўллаш ҳисобига оптимал 1100С ҳароратда юқори намликни олиш имконини берди. Бунда мавжуд қуритиш барабанига сарфланаётган табиий газ миқдори меъёрга нисбатан 15,0% га, электр энергия сарфи 15,0% га камайишига эришилди;
қуритиш барабанининг узатиш тизимини ресурстежамкор технологияси Бухоро вилоятидаги «Бухоро Зархал текс» МЧЖ га қарашли Дўрман пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган. Натижада қуритиш барабани учун пахта хомашёсини иссиқ ҳаво билан дастлаб аралаштириш натижасида толанинг сифат кўрсаткичларини яхшиловчи ва ёқилғидан самарали фойдаланиш имкониятини берувчи титиш ва аралаштириш ишчи аъзосидан иборат таъминлаш қурилмасини ишлаб чиқаришга қўллаш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish