Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадманова  Сидиқа  Курбоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир миокард инфаркти бор беморларда ўткир ишемик инсулт ривожланиши-нинг  клиник-функционал предикторлари», 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib.2198.
Илмий раҳбар: Ходжиева  Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Туруспекова Сауле Тлеубергеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари  доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўткир миокард инфаркти бор беморларда ўткир ишемик инсулт ривожланишининг хавф омиллари ва клиник-функционал хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишемик инсулт ва миокард инфарктининг биргаликда ривожланишига олиб келадиган энг муҳим хавф омиллари комбинацияси аниқланган;
ишемик инсулт ва миокард инфарктининг биргаликда ривожланганида қоринчалар экстрасистолияси, сурункали юрак етишмовчилиги, миокард инфарктдан кейинги кардиосклероз, бўлмачалар фибриляцияси, ҳамда интима-медиа комплексининг қалинлашуви, каротид ва умуртқа артерияларининг эгрилигининг прогностик аҳамияти исботланган;
бир вақтнинг ўзида ривожланадиган ишемик инсулт ва миокард инфаркти бўлган беморларда уйқу ва умуртқа артериялари деформациясининг юқори частотада учраши аниқланган;
ишемик инсулт ва миокард инфаркти бўлган беморлар бош миясида катта ўлчамли супратенториал ишемик ўчоқларнинг юқори частотаси аниқланган;  
миокард инфаркти билан бирга ишемик инсулт ривожланишининг  хавфи ҳисобга олинган ҳолда беморларни текширишда дифференциаллашган ёндошув асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир миокард инфаркти бор беморларда касалликнинг ўткир даврида ишемик инсулт ривожланишининг клиник-функционал предикторларини ўрганишдан  олинган илмий натижалар асосида:
ўткир миокард инфаркти ва ўткир ишемик инсулт бўлган беморларда касалликнинг ўткир даврида эрта ташхислаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўткир миокард инфаркти билан оғриган беморларда ўткир ишемик инсулт ривожланишини олдиндан аниқлаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/911-сон маълумотномаси). Натижада ўткир миокард инфаркти бор беморларда касалликнинг ўткир даврида ишемик инсулт ривожланишининг клиник-функционал предикторларини ўрганишдан ташқари,  дифференциал диагностика учун клиник ва ускунавий текширув усулларининг натижаларидан фойдаланиш имконини берган.
ўткир миокард инфаркти бор беморларда ўткир ишемик инсултнинг инструментал ва лаборатор (биокимёвий) маркерларни аниқлаш натижалари хулосалари асосида “Ўткир миокард инфаркти  фонида ишемик инсултни келтириб чиқарадиган хавф омилларини аниқлаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/881-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси аниқликни оширишга,  инфаркт ва инсултнинг бирламчи тизимда ташхислаш самарадорлигини ошириш имконини берган.
ўтқазилган тадқиқот натижалари Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси, “Кармен Плюс” хусусий клиникаси, “Мехригиё-шифо” хусусий клиникаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28  октябрдаги 8н-з/389-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши миокард инфаркти ва ишемик инсулти комбинациясини олдиндан аниқлаш, касаллик асоратларини ва ногиронликни камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish