Sayt test rejimida ishlamoqda

Исанова Шоира Тўлқиновнананинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмирларда метаболик синдромнинг клиник - неврологик ва вегетатив ўзгаришлари» , 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tib.1425.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Наргиза Нурмаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Туруспекова Сауле Тлеубергеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Хайдарова Дильдора Кадировна, тиббиёт фанлари  доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт  институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда метаболик синдромдаги клиник - неврологик ва вегетатив ўзгаришларни аниқлашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда метаболик синдромнинг клиник неврологик ва вегетатив
ўзгаришларига бўлган таъсирининг нейрофизиологик, инструментал, клиник - лаборатор ва когнитив бузилишларнинг ташҳислаш ўрни асосланган;
ўсмирларда метаболик синдромдаги метаболик актив ва метаболик ноактив семизликда кузатиладиган неврологик ўзгаришларнинг функционал ҳолати асосланган;
ўсмирларда метаболик ўзгаришларга ҳамрох кузатиладиган ферритин
алмашинуви бузилиши ва когнитив ўзгаришларнинг нотўғри пропорционал боғлиқлигининг аҳамияти исботланган;
ўсмирларда метаболик ўзгаришларда ривожланадиган когнитив ва вегетатив ўзгаришларни коррекциялашда антиоксидант терапия ва транскраниал магнит терапия самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсмирларда метаболик ўзгаришлар натижасида кузатиладиган клиник-
неврологик, вегетатив ва диққат ўзгаришларини баҳолаш ва тасдиқлашни такомиллаштириш йўлида олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирларда семизликдаги неврологик ва вегетатив ўзгаришларни
ўзига хос хусусиятларини баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўсмирларда семизликдаги вегетатив ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 8н-р/267 сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома умумий амалиёт шифокорлари, эндокринолог ва ўсмирлар неврологларига мос бўлган объектив ва субъектив неврологик, вегетатив ўзгаришларни ўз вақтида ташҳислаш, шунингдек, уларни тўғри йўналтириш, ҳамда тўғри даволаш йўналишини танлаш имконини берган.
ўсмирларда метаболик ўзгаришлардаги неврологик ва нейро
психологик ўзига хос хусусиятларини баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўсмирларда метаболик синдромни нейро- психологик ташҳислаш алгоритми» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилиб,тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 мартдаги 8 н-р/256 сон маълумотномаси). Бунга асосан субъектив ва объектив неврологик ,нейро - психологик ўзгаришларни ташҳислаш ва
баҳолаш, шунингдек диққат бузилишларини ўз вақтида ўрганилиб, тўғри
даволаш йўналишини танлаш имконини берган.
ўсмирларда метаболик синдромдаги клиник неврологик ,вегетатив ва
руҳий ўзгаришларни ўзига хос хусусиятларини баҳолашни такомиллаштириш мақсадида олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд Давлат тиббиёт институти II клиникаси ва Самарқанд вилояти болаларлар кўп тармоқли тиббий марказ амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий тадқиқот натижаларини амалиётга киритилиши бўйича берилган 2021 йил 07 августдаги 8-н–з\276-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши семизлик билан бўлган беморларни олиб бориш алгоритми, қабул қилинадиган доривор воситаларни миқдорини камайтириш, ҳамда беморларни деспансиризация вақтини камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish