Sayt test rejimida ishlamoqda

Хонкелдиева Комилахон Равшанжон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик саноати кластерлари фаолиятида бошқарув механизмларини такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1457.
Илмий раҳбар: Муминова Элнорахон Абдукаримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иктисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гаибназарова Зумрад Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тўқимачилик ва енгил саноат институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати кластерлари фаолиятида бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати кластерлари ва бошқарув жараёни самарадорлигини оширишда соҳага инвестициялар киритиш эвазига маҳаллий саноат корхоналари, тадбиркорлар капитал қўйилмалари ва давлат мақсадли дастурлари оптимал таркиби ( , )ни ҳисобга олган ҳолда ошириш асосланган;
тўқимачилик кластери тизимини узоқ муддатли даврдаги рақобатбардошлигининг интеграл бошқарув индекс қийматларини «мутлоқ юқори» (10), «юқори» (6,09-8,09), «ўртача» (3-5,68),  «паст» (3-5,01) ва «энг паст» (1-3) - чегарасидаги мезонлари орқали баҳолаш асосланган;
тўқимачилик корхоналарига янги технологияларни устувор қўллаш, ташқи бозорларга чиқиш ва жамоавий маркетинг лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари натижадорлигини таъминлашда соҳа саноати кластерларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини изчил давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
«Fergana Oseana» МЧЖ ва «Baxodir Log’on Tekstil» МЧЖда капитал қўйилмалар ва бошқарув фаолияти кўрсаткичларининг ўзгаришига бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш, бошқарув харажатларини камайтириш ва капитал қўйилмалар ҳажмини муқобиллаштириш асосида ишлаб чиқаришнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тўқимачилик саноати кластерлари фаолиятида бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик саноати кластерлари ва бошқарув жараёни самарадорлигини оширишда соҳага инвестициялар киритиш эвазига маҳаллий саноат корхоналари, тадбиркорлар капитал қўйилмалари ва давлат мақсадли дастурлари оптимал таркибини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси фаолиятига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 1 ноябрдаги 04/06-3055-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Fergana global textile» МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери дисконтлаштирилган қийматлар асосида лойиҳанинг инвестиция рентабеллиги даражаси инвестиция даври учун 133% га ва ўртача йиллик инвестиция рентабеллиги даражаси   26,6 % га ортган;
тўқимачилик кластери тизимини узоқ муддатли даврдаги рақобатбардошлигининг интеграл бошқарув индекс қийматларини «мутлоқ юқори», «юқори», «ўртача»,  «паст» ва «энг паст» чегарасидаги мезонлари билан баҳолаш бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг услубий фаолиятига («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 1 ноябрдаги  04/06-3055-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қисқа ва узоқ муддатли даврларда хусусий ҳамда интеграл бошқарув индекс қийматлари таъсирининг киритилиши билан рақобатбардошликни баҳолаш самарадорлиги 15-17 %га ортган;
тўқимачилик корхоналарига янги технологияларни устувор қўллаш, ташқи бозорларга чиқиш ва жамоавий маркетинг лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари натижадорлигини таъминлаш бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси фаолиятига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 1 ноябрдаги 04/06-3055-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юқори тўқимачилик саноати салоҳиятига эга ҳудудларда мавжуд нисбий устунликлар негизида кластерлар доминантлиги йўналишлари ва соҳа технологик таъминоти бўйича иқтисодий-технологик чора-тадбирларнинг аниқлик даражасини ортишига хизмат қилган;
капитал қўйилмалар ва бошқарув фаолияти кўрсаткичларининг ўзгаришига  бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш, бошқарув харажатларини камайтириш ва капитал қўйилмалар ҳажмини муқобиллаштириш асосида ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичларидан «Fergana Oseana» МЧЖ ва «Baxodir Log’on Tekstil» МЧЖ ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 1 ноябрдаги 04/06-3055-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юқорида келтирилган корхоналар фаолияти бошқарув самарадорлигини ошириш, ривожлантириш стратегияларини шакллантириш аниқлигини 8-12 %га ортишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish