Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримуллаева Марзия Уснатдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мева-сабзавот шарбатини буғлатиш жараёнини ва аппаратини такомиллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T1928.
Илмий раҳбар: Машарипова Зулхумар Атабековна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Алишер Шоназарович, техника фанлари доктори; Нарзиев Мирзо Саидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мева-сабзавот шарбатини буғлатиш жараёнини ва аппаратини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мева ва сабзавотларни буғлатиш жараёнини тизимли таҳлил қилишнинг кўп босқичли иерархик структураси ишлаб чиқилган;
юқори концентрацияли мева ва сабзавот шарбатлари олишни таъминловчи буғлатиш жараёнидаги технологик параметрларнинг мақбул режимлари аниқланган; 
юқори концентрацияли  мева шарбатини олишга мўлжалланган  буғлатиш аппаратининг энергия тежамкор конструкцияси ҳамда  иссиқлик алмашиниш юзасини ҳисоблашнинг математик ифодаси  ишлаб чиқилган; 
буғлатиш аппаратида эритма ва иситувчининг қайнаш температураларини ҳамда иссиқлик алмашинув жараёнини тавсифловчи математик модель ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Мева ва сабзавотлар шарбатини буғлатиш жараёни ва аппаратини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мева ва сабзавотлар ҳамда қовун “Ақ наввот”, “Нон–гушт” ва “Шакар пара”  навларининг   шарбати асосида  “Бекмес” сиропини олиш учун иситиш камераси иккига ажратилган буғлатиш қурилмаси Қорақалпоғистон Республикаси “Мўйноқ-Турдимурод” хусусий корхонасида  амалиётга жорий этилган (Қораколпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 январдаги 01/019-97-сон маълумотномаси). Натижада, “Бекмес” сиропидан фойдаланиш орқали  нон ва нон маҳсулотларининг турларини кенгайтириш имконини берган;
маҳаллий қовун навларининг мағзидан “Бекмес” сиропи олишга мўлжалланган буғлатиш аппарати Қорақалпоғистон Республикаси "Рахматай Тимур" корхонасида  амалиётга жорий этилган (Қораколпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 январдаги 01/019-97-сон маълумотномаси). Натижада, нон ва булка маҳсулотларининг стандартига мувофиқ “Бекмес” сиропи қўшилган ҳолда сифатли шарқ булочкалари тайёрлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish