Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжақулова Нилуфар Файзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шўр тупроқли шароитларда етиштирилган буғдой донининг технологик хоссаларини ўрганиш (Бухоро вилояти мисолида)», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T665.
Илмий раҳбар: Махмудов Рафиқ Амонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Т.101.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор; Сатторов Карим Каршиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шўр тупроқли шароитларида етиштирилган буғдой донининг технологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шўрланган ва қуруқ иқлимда етиштирилган маҳаллий нав буғдой донида илк бор оқсилларнинг шаклланишини аниқланган;
уннинг биологик қийматини оширишнинг технологик ечимлари илмий асосланган;
оқсиллар, витаминлар, микро-макроэлементлар таркибини аниқлаш асосида уннинг юқори озуқавий қиймати аниқланган;  
биринчи навли буғдой уни ва озуқа унидан илк бор композицион уннинг оптимал таркиби аниқланган;
нон ва ун маҳсулотлари сифатини ўртасидаги корреляцион боғланиши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Шўр тупроқли майдонларда етиштирилган буғдой донларининг технологик хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли хил шўрланиш даражасига эга бўлган  ер майдонларида ва унумдор ерларда етиштирилган буғдой донларининг аралашмалари асосида ун ишлаб чиқариш технологияси “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖда амалиётга жорий этилган (“ЎЗДОНМАХСУЛОТ” АКнинг 2021 йил 17 февралдаги 6-1-2/46-257-сон маълумотномаси). Натижада, сифатли ун ишлаб чиқариш ҳажмини 1,0-1,5 % га ошириш имконини берган;
буғдой дони ва уни қайта ишлаш натижасида тайёрланган маҳсулотларнинг технологик сифат ва физик-кимёвий таснифларига таъсир этувчи асосий омиллар “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖда амалиётга жорий этилган (“ЎЗДОНМАХСУЛОТ” АКнинг 2021 йил 17 февралдаги 6-1-2/46-257-сон маълумотномаси). Натижада,  нон ва нонвойчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish