Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамбеткаримова Муслима Садиратдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпилепсияси бор оналардан тўғилган эрта ёшдаги болаларда саломатлик ва неврологик статус ҳолати хусусиятлари», 14.00.09 – Педиатрия, 14.00.13 - Неврология (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib755.
Илмий раҳбарлар: Ашурова Дилфуза Ташпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Маджидова Ёхудхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гулнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эпилепсия билан оғриган оналардан туғилган болаларни ҳаётнинг биринчи йилида саломатлик ҳолатини баҳолаш ва олдини олиш усулларини оптималлаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив материалда монотерапияда бўлиб АЭПни тўғирланган дозада қабул қилган аёлларга нисбатан АЭПни комбинацияланган ҳолда қабул қилган, натижаси ҳомиланинг туғма нуқсонлари ва МАР 3,6 марта кўп бўлган болаларнинг туғилиши ва ҳомиладорлик, туғруқдан кейинги давр юқори частотаси исботланган;
микро ва макроаномалияларнинг пайдо бўлиш частотаси, шунингдек янги туғилган чақалоқларда МАТ дисфункциялари ва онанинг ҳомиладорликдан олдинги тайёргарлиги йўқлиги ўртасида ишончли фарқланиш исботланган;
Нэнси Бейли (2003) усули бўйича болаларда ҳаракат ва нутқ шаклланишида эпилепсия билан оғриган оналарни гравидар тайёрлашнинг муҳим ўрни исботланган;
кўп касалланиш, тутқаноқли реакцияларнинг тез-тез намоён бўлиши, шунингдек, “тик” типидаги гиперкинез гравидар тайёргаликсиз эпилепсия билан оғриган оналардан туғилган болаларга хослиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эпилепсия билан оғриган оналардан туғилган болалар ҳаётининг биринчи йилида саломатлиги бузилишининг ривожланишини эрта ташхислаш ва коррекция қилишнинг усуллари такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
эрта ташхислаш ва прогнозлашнинг оптималлаштирилган усулларини жорий этиш орқали  амалга оширилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Эпилепсия билан оғриган ота-оналардан туғилган болаларда эпилепсиянинг ривожланиш хавфини прогнозлаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 8н-р/109-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эпилепсия билан касалланган оналардан туғилган болаларда 80% гача аниқлик билан эпилепсия ривожланиши эҳтимолини прогнозлашга имкон берган;
эпилепсияси бор оналардан туғилган болаларнинг саломатлиги ва нейрофизиологик статус ҳолати хусусиятларини  эрта ташҳислаш орқали амалга оширилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Эпилепсия билан оғриган аёлларни пренатал тайёрлаш алгоритми ва уларнинг фарзандларида неврологик бузилишларни олдини олиш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 8н-р/108-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эпилепсиядан азият чекувчи ҳомиладорларни предгравидар тайёрлаш тизими ва олиб бориш тактикаси ҳомиладорлик асоратлари частотасини камайтиришга ва 95,2% ҳолатларда она ва ҳомила учун ижобий якунланишига имкон берган;
эпилепсияси бор оналардан туғилган болаларнинг саломатлиги ва нейрофизиологик статус ҳолати хусусиятларини  эрта ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Гулистон туман тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани марказий оилавий поликлиникаси, Жиззаҳ ва Самарқанд вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 08-09/16163-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали 93,2% ҳолатларда эпилепсия билан оғриган оналардан туғилган болаларда неврологик ўзгаришлар ривожланишини бартараф этиш, боланинг мослашувини яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишга, ҳамда касалланиш фоизини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish