Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрметова Наргиза Комильджановна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумтаълим мактаб раҳбарларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишда маркетинг хизматларини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш», 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2651.
Илмий раҳбар: Пахрутдинов Шукритдин Илёсович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Халиков Аъзамжон Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор; Назарова Фотима Хакимовна, иқтисод  фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаб раҳбарларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишда маркетинг хизматларини ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаб раҳбарларининг бошқарув компетенциясига қўйиладиган малака талаблари таркиби таълим маркетинги натижалари асосида раҳбарларда бошқарув қарорларини қабул қилиш кўникмасини киритиш асосида такомиллаштирилган;
мактаб раҳбарлари билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар ва малака тавсифлари ўқув-тарбиявий, касбий ривожланиш, персонални маркетингга кўра бошқариш ва ҳисоботи, жамоатчилик бўйича бошқарув фаолияти йўналишларини эътиборга  олган ҳолда такомиллаштирилган;
таълим сифатини оширишга таъсир кўрсатувчи латент омилларни маркетинг тадқиқотлари орқали аниқлаш ва уларни мактаб бошқаруви маркетинг хизматига татбиқ этишнинг самарадорлиги исботланган;
умумтаълим мактаб раҳбарлари бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш таълим жараёнинида меҳнат бозори талаблари негизида олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларига тайёргарликни ташкил қилиш, истиқ-болли касбий режа ва самарали бошқарувни амалга оширишда мақсадли параметрларга эришиш каби мезонлари киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаб раҳбарларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишда маркетинг хизматларини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
умумтаълим мактаб раҳбарларини узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнларида уларнинг бошқарув йўналишлари бўйича компетенцияларини  ривожлантиришга оид таклифлари «Умумий ўрта таълим мактаб директорлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг кадрлар захираси учун узлуксиз касбий ривожлантириш курсининг намунавий» педагогик технология, дастури ва «Умумий ўрта таълим муассасаларида маркетинг хизматларини ташкил этиш» методик қўлланмаси мазмунига сингдирилган сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 21 сентябрдаги 02-02/3-2445-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактаб раҳбарларининг «Таълимда маркетинг хизматларини ташкил этиш» модулини ўқитиш юзасидан касбий компетенцияларини  шакллантиришнинг ўқув-методик таъминоти яратилган;
мактаб раҳбарлари билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар ва малака тавсифларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 21 сентябрдаги 02-02/3-2445-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаб директорларига қўйиладиган талаблар асосида «Умумий ўрта таълим мактаби директорининг касб стандарти» ҳамда «Халқ таълими тизими бўйича тармоқ малака рамкаси»ни ишлаб чиқишга услубий асос яратган;
таълим сифатини оширишга таъсир кўрсатувчи латент омилларни маркетинг тадқиқотлари орқали аниқлаш ва уларни мактаб бошқаруви маркетинг хизматига татбиқ этиш бўйича таклифлар «Умумий ўрта таълим муассасаларида маркетинг хизматларини ташкил этиш» номли методик қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 21 сентябрдаги 02-02/3-2445-сон маълумотномаси). Натижада мактабларда ташкил этилган  маркетинг хизматлари ва меҳнат бозори талабларини ўрганиш даражасини баҳолаш, кадрлар билан ишлаш, ҳамкорлик муҳитини яратиш ва маркетинг хизматларини бошқариш жараёнлари мониторингини амалга оширишнинг услубий асосларини такомилаштиришга хизмат қилган;
умумтаълим мактаб раҳбарлари бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш бўйича таклифлар  Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги 30 дан ортиқ мактаб фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 21 сентябрдаги 02-02/3-2445-сон маълумотномаси). Умумтаълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда замонавий маркетинг ёндашувини қўллаш Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги 30 дан ортиқ мактабларнинг таълимий натижалари самарадорлигининг ошишига эришилиб, умумтаълим мактабларда маркетинг хизматларини  ташкил этиш ва мониторинг қилиш» моделидан фойдаланиш йўлга қўйилишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish