Sayt test rejimida ishlamoqda

Уралов Бахтиёр Рахматуллаевичнинг
фан доктори (DSc) докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Насос станцияси машина каналининг ғадир будирлигини ва ўзан морфометрик элементларини гидравлик қаршиликга таъсирини назарий ва экспериментал асослаш», 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2020.4.DSc/T407
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Базаров   Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор, Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор, Хужаев  Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот – Тошкент архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади насос станция сув келтирувчи машина каналларида  напор  исрофи катталигига  каналнинг жонли кўндаланг кесими шаклининг таъсирини ҳисобга олиш усуллари ва уларнинг конструктив элементларини такомиллаштиришдан  иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
насос станциялари сув келтирувчи машина каналларининг эксплуатацион режимини ҳисобга олиб, оқимнинг секин ўзгарувчан ҳаракатини таъминловчи ҳисоб усули такомиллаштирилган;
насос станцияларининг эксплуатация режимини яхшилаш учун сув келтирувчи машина каналлар ўзанининг мақбул, оптимал параметрларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган; 
насос станциянинг сув келтирувчи машина каналлари ва сув қабул қилувчи камералар мақбул параметрларини танлаш гидравлик ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
насос станциянинг сув келтирувчи машина каналини гидравлик каршиликларни камайтириш ва аниклаш усули ишлаб чиқилган;
насос станциянинг сув келтирувчи машина каналини оптимал кундаланг кесимини ва сув қабул қилиш бўлинмаларини конструктив ўлчамларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
ўзанда сув оқими ҳаракатини ёритувчи математик модель такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Насос станциянинг сув олиш канали ва иншоотида оқимни текис тақсимланишини гидравлик ҳисоблаш  усуллари бўйича олинган натижалар асосида:
насос станциянинг сув келтирувчи машина каналлари такомиллаштирилган конструкцияси, оқимни текис тақсимланишини таъминлайдиган Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “SUVLOYIНA” лойиҳалаштириш институти Андижон вилояти давлат унитар ташкилотида лойиҳалаш жараёнига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги №04/20-3619-сон маълумотномаси). Натижада, чеккадаги насосларнинг сув узатишини ошириш имкони яратилган, ўртадаги насоснинг сув узатиш миқдорига нисбатан 94,3% га сув узатиш имконияти яратилган;
насос станциянинг сув келтирувчи машина каналлари ва сув қабул қилувчи камералар мақбул параметрларини танлаш гидравлик ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Наманган вилояти насос станцияси ва энергетика бошқармасига қарашли насос станциясида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги №04/20-3619-сон маълумотномаси). Натижада, сув келтирувчи машина каналлар ва сув қабул қилувчи камералар мақбул параметрларини танлаш хисобига, гидравлик қаршиликлари камайган ва ҳарактеристикалари яхшиланган, уларнинг оқибатида насос агрегатларининг сув узатиши 2,7…3,2 % га, насос агрегатининг фойдали иш коэффициентининг 2,09 % ошишига имкон яратилган;
насос станциянинг сув келтирувчи машина каналини гидравлик каршиликларни камайтириш ва аниклаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Андижон вилояти насос станцияси ва энергетика бошқармасига қарашли “Бахт” насос станциясида жорий килинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги №04/20-3619-сон маълумотномаси). Натижада, меъёрий ишлаш режими таъминланганлиги натижасида ресурстежамкорликни  2,1...4,3%  ортишига имкон яратилган; 
насос станциянинг сув келтирувчи машина каналини оптимал кўндаланг кесимини ва сув қабул қилиш бўлинмаларини конструктив ўлчамларини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Фарғона вилояти насос станцияси ва энергетика бошқармасига қарашли насос станциясида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги №04/20-3619-сон маълумотномаси). Натижада, сув келтирувчи машина каналининг ва сув қабул қилиш бўлинмаларини гидравлик характеристикасини яхшилаш, қурилиш ва эксплуатация харажатларини камайтириш ва чеккадаги насосларнинг сув узатишини 2,6...3,1 %  ортишига имкон яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish