Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамова Муқаддас Эралиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида бурғулаш эритмалари учун ва мис-молибденли маъданларни флотация қилиш учун импорт ўрнини босувчи кўп функцияли композицион кимёвий реагентларни ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc./T388.
Илмий маслаҳатчилар: Негматов Сайибжон Содикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор; Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Мухторов Нуриддин Шамшиддинович, техника фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида бурғулаш эритмалари учун ва мис-молибденли маъданларни флотация қилиш учун импорт ўрнини босувчи кўп функцияли композицион кимёвий реагентларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларидаги органоминерал ингредиентлар асосида ишлаб чиқарилган кўп функционалли композицион кимёвий реагентларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ушбу ингредиентларнинг табиати, тури ва таркибига боғлиқ ҳолда ўзгариш қонуниятлари белгиланди ҳамда мис-молибден маъданлари флотация жараёнининг технологик омиллари ва бурғулаш эритмаларининг технологик хоссалари асосланган;
нефть-газ конларида аномал босими юқори бўлган қудуқларни бурғулашда фойдаланиш учун маҳаллий хом ашё ва турли саноат тармоқларининг техноген чиқиндиларидан КХР типидаги кўп функционалли композицион кимёвий реагентлар ва улар асосида оғирлаштирилган бурғулаш эритмаларининг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган кўп функционалли композицион кимёвий реагентлар асосида тайёрланилган оғирлаштирилган бурғулаш эритмаларининг физик-кимёвий ва технологик хоссалари аниқланган;
композицион кимёвий флотореагентлар-кўпик ҳосил қилувчилар ва бурғулаш эритмалари учун ҳам композицион кимёвий реагентлар, маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида танлаб олинган органоминерал ингредиентларнинг физик-кимёвий хоссалари ва ўзаро таъсир механизмлари асосланган;
рангли ва қимматбаҳо металлар маъданларини флотация жараёнида қўллаш учун мўлжалланган импорт ўрнини босувчи композицион кимёвий флотореагентларни оптимал таркиби ва уларни олиш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда флотация жараёнининг кинетикаси аниқланган;
импорт қилинадиган флотореагентларни (Т-92, Т-94 ва МИБК) алмаштириш имконияти мумкин бўлган, мавжудлиги, арзонлиги ва самарадорлиги билан ажралиб турадиган, мис-молибденли маъданларни флотацион бойитиш ва нефть-газ қудуқларини бурғулаш жараёнида ишлатиладиган оғирлаштирилган бурғулаш эритмаларини олишда, кўп функцияли композицион кимёвий флотореагентлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида бурғулаш эритмалари учун ва мис-молибденли маъданларни флотация қилиш учун импорт ўрнини босувчи кўп функцияли композицион кимёвий реагентларни ишлаб чиқиш бўйича илмий натижалар асосида:
кўп функционалли композицион кимёвий реагентлар асосида ишлаб чиқилган КХФ-ВС типидаги самарали композицион кимёвий флотореагентлар «Олмалиқ КМК» АЖда жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2021 йил 18 ноябрдаги ХА-009445-сон маълумотномаси). Натижада, маъдан таркибидаги мис метали миқдори 14,01% бўлганда, уни 77,57% гача, миснинг миқдори 17,25% бўлган маъдандан стандарт флотореагент Т-92 билан эса 75,70% гача ажратиб олиш имконини берган;
КХФ-ВС типидаги импорт ўрнини босувчи композицион кимёвий флотореагентлар «Олмалиқ КМК» АЖ да жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2021 йил 18 ноябрдаги ХА-009445-сон маълумотномаси). Натижада, маъдан таркибидаги молибден метали миқдори 0,272% бўлганда, уни 52,41% гача, молибденнинг миқдори 0,267% бўлган маъдандан стандарт флотореагент Т-92 билан эса 43,80% гача ажратиб олиш имконини берган;
ишлаб чиқилган импорт ўрнини босувчи, қимматбаҳо компонентларни ажратиб олиш қобилияти юқори бўлган, арзон композицион кимёвий флотореагентлар «Олмалиқ КМК» АЖ да жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2021 йил 18 ноябрдаги ХА-009445-сон маълумотномаси). Натижада, Т-92 стандарт флотореагентини алмаштириш ва («Олмалиқ КМК» АЖнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish