Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Шавкатжон Тожиддин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аноректал ривожланиш нуқсонлари аниқланган болаларда превентив колостомалар ўрнатиш учун кўрсатмалар ва усулларни танлаш», 14.00.35-Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1784
Илмий раҳбар: Алиев Махмуд Муслимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Жамшед Азаматович, тиббиёт фанлари доктори; Оллабергенов Одилжон Тожиддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Педиатрия ва болалар хирургияси Илмий маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аноректал мальформацияси бўлган болаларда превентив колостомаларни ўрнатиш жойи ва усулини танлаш орқали  хирургик даволаш натижаларини самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
парастомал асоратлар ривожланишини олдини олиш мақсадида чиқарилувчи ичакда «гофра» кўринишидаги бурмаларни яратиш орқали сунъий қопқоқ ҳосил бўлиши туфайли жарроҳлик амалиёти такомиллаштирилган; 
аноректал малформациянинг юқори шаклларида алоҳидаланган иккиталик сигмостомани ўрнатиш ҳамда унинг оптимал муддатларини белгилаш натижасида микроциркуляция яхшиланиши колостомаларнинг асоратсиз ёпилиши исботланган; 
аноректал малформацияси бўлган болаларда превентив колостомия ўрнатиш орқали радикал жарроҳлик асоратларнинг пасайганлиги асосланган; 
аноректал малформацияси бўлган болаларда превентив колостомия ўрнатиш усулида маҳаллий қон айланиши яхшиланиши касалликни бартараф қилиш муддатлари белгилаш орқали даволаш тадбирлари такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. AРМ аниқланган бемор болаларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
аноректал мальформацияда анъанавий хирургик операциясини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда аноректал мальформацияларда колостомия усулини танлаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 8 н-р/585-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аноректал мальформацияда жаррохлик муолажасининг самарадорлигни ошириш имконини берган;
болаларда АРМни жаррохлик усули кўлланилганда превентив колостомаларга кўрсатмалар ва уларни ўрнатиш жойи ва усулини танлаш бўйича, хамда жаррохлик муолажасининг самарадорлигни ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,  ТошПТИ клиникаси, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 сентябрдаги 08-07/11350-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши аноректал туғма нуқсонларни даволашда ишлаб чиқилган стомалаш усулларини қўллаш натижасида операциядан кейинги эрта даврда анатомик, шу билан бирга функционал натижаларни 39,4% дан 20% гача, операциядан кейинги даврда эса асоратлар сонини қарийиб 2 баробаргача камайтиришга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish