Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Йўлдош Юсупбоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «HZSM-5 цеолитида ион-молекуляр комплексларнинг ҳосил бўлиш термодинамикаси», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/K26.

Илмий раҳбар: [Рахматкариев Ғайрат Убайдуллаевич], кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Исмоилов Ровшан Исмоилович, кимё фанлари доктори; Бахронов Хаёт Нурович,  кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: HZSM-5 типдаги цеолитларда газ ва буғларнинг адсорбция изотермаси ва тўлиқ термодинамик хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Н-гептан, CO2,бензол, орто-, мета- ва пара-ксилолларнинг HZSM-5 цеолитида адсорбцияланишининг тўлиқ термодинамик тавсифлари (DН, DF ва DS) ва изотермаси олинган ҳамда уларни микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назариясининг(МҲТН) икки ва уч ҳадли математик тенгламалари асосида исботланган;

HZSM-5 цеолитида н-гептан, CO2,бензол, орто-, мета- ва пара-ксилолларнинг адсорбция иссиқлиги поғонали кўринишда бўлиб,  иссиқликнинг юқори поғоналарида цеолит таркибидаги  H+ сони билан ўзаро адсорбция корреляция бўлиши аниқланган;

HZSM-5 цеолитида н-гептан, CO2,бензол, орто-, мета- ва пара-ксилолларнинг адсорбция хусусиятларидан цеолит тузилиши, яъни водород катионларининг сони ва жойлашиши аниқланган;

НZSM-5 цеолити кристалл структурасида водород катионлари экранлашган ҳолатда жойлашган ҳамда адсорбция жараёнида турли хил ион-молекуляр комплексларни ҳосил бўлишида водород катионлари ўлчами кичик бўлганлиги сабабли цеолит структурадаги ён каналчаларидан кесишиш жойларига ва асосий каналларга кўчиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Юқори вакуумли адсорбцион калориметрик қурилма ёрдамида юқори аниқликдаги адсорбциянинг тўлиқ термодинамик тавсифлари (DН, DF ва DS) бўйича олинган илмий натижаларни амалиётга жорий этиш асосида:

НZSM-5 цеолитида адсорбцион-калориметрик метод асосида олинган адсорбцияни дифференциал иссиқлиги, изотермаси, энтропияси ва термокинетикалари асосида олинган натижалар ОТ-7Ф-52 рақамли «Кўп компонентли полимер ва полимер-кремнезем наногибрид системаларнинг термодинамик хоссалари» лойиҳасида адсорбентларнинг наноструктурасида бензол ва ксилоллар молекулалари билан таъсир даражаси ҳамда қиёсий таҳлил қилишда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 28 августдаги ФТиА-02-11/562-сон маълумотномаси). Натижада диацетатцеллюлоза-кремнезем системаси асосидаги гибрид нанокомпозицион сорбентлар билан оқава сувларни 2-3 баробар тозалаш имконини берган;

Синтез қилинган янги сорбентлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимидаги муассасаларда оқава сувларда оғир металлар миқдорини камайтириш бўйича амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 03/2-3903 сон маълумотномаси). Натижада оқава сув таркибидан Fe+3 Gr+6 катионларини 1,5-2 баробар самарали тозалаш олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish