Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Шоҳимардон Муҳаммаджоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳароратни ҳисобга олган ҳолда фазовий юкланишлардаги стерженларнинг геометрик ночизиқли жараёнларини математик моделлаштириш», 05.01.07 – «Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи» (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2021.4.PhD/T2085.
Илмий раҳбар: Анарова Шцаҳзода Аманбаевна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентлар: Назирова Элмира Шодмоновна, техника фанлари доктори, доцент;  Файзиев Бекзоджон Муртазаевич, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳароратни ҳисобга олган ҳолда фазовий юкланишлардаги кўндаланг кесими ихтиёрий стерженларнинг геометрик ночизиқли деформацияланиш жараёнларида статик ва динамик кучлар таъсирида математик моделни такомиллаштириш, ҳисоблаш алгоритмлари ҳамда дастурий мажмуани тузилмаси ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
В.Қ.Қобуловнинг аниқлаштирилган ва эластиклик назариялари ҳамда Остроградский-Гамильтон вариацион тамойили асосида ҳароратни ҳисобга олган ҳолда фазовий юкланишлардаги стерженларнинг геометрик ночизиқли жараёнларини математик модели такомиллаштирилган;
кўндаланг кесими ихтиёрий стерженларнинг геометрик-механик параметрларини рақамли бинар тасвирларни қайта ишлаш усули асосида сонли ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
фазовий юкланишлардаги кўндаланг кесими ихтиёрий стерженларнинг геометрик ночизиқли масалаларида ҳароратни ҳисобга олган ҳолда сонли ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
фазовий юкланишлардаги кўндаланг кесими ихтиёрий стерженларнинг геометрик ночизиқли масалаларини чекли айирмалар ва матрицали ҳайдаш усулларини биргаликда қўллаган ҳолда чегаравий масалаларни ечишни дастурий мажмуа тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ҳароратни ҳисобга олган ҳолда фазовий юкланишлардаги кўндаланг кесими ихтиёрий стерженларнинг геометрик ночизиқли деформацияланиш жараёнларини тадқиқ қилиш учун ишлаб чиқилган математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий мажмуа асосида:
ҳароратни ҳисобга олган ҳолда фазовий юкланишлардаги стерженларнинг статик, динамик ҳамда геометрик ночизиқли масалаларини ечишнинг чекли-айирмали ва матрицали ҳайдаш усулларига асосланган ҳисоблаш тажрибаларини виртуал бажариш учун ишлаб чиқилган дастурий мажмуа «SARDOR LOYIHA DIZAYN SERVIS» ва «ZAMONAVIY LOYIHA XIZMATI» МЧЖларига жорий этилган (Аахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 октябрь №33-8/7687 сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳалаш жараёнларида вақт сарфини камайиши ҳисобига иш унумдорлиги 8-10% га оширишга ҳамда ҳисоблаш аниқлигининг ортиши ҳисобига материал сарф-харажатларини 5-10% га камайишига имкон берган;
ҳароратни ҳисобга олган ҳолда фазовий юкланишлардаги стерженларнинг кўндаланг кесими ихтиёрий бўлган геометрик ночизиқли деформацияланиш жараёнларини аниқлашда  чекли-айирмали, матрицали ҳайдаш ва рақамли бинар тасвирларни қайта ишлаш усуллари билан биргаликда статик ва динамик масалаларини ечиш учун ҳисоблаш алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа «PROEKT-SERVIS» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 октябрь №33-8/7687 сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида лойиҳалаш жараёнлари учун вақт сарфини камайиши ҳисобига иш унумдорлигининг 10-15% гача оширишга ҳамда ҳисоблаш аниқлигининг ортиши ҳисобига материал сарф-харажатларни 1,2 марта камайишига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish