Sayt test rejimida ishlamoqda

Туреева Куралай Жумабаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жанубий Оролбуйи сув объектларининг антропоген деградацияланиш жараёнининг қонуниятлари», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B217.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Жумамуратов Мырзамурат Ажимуратович, биология фанлари доктори; Атаназаров Куралбай Мауленович, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбуйи минтақасида сув объектларининг антропоген деградацияси жараёнларининг қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув объектларининг тури, генезиси, кўлами ва жойлашувидан қатъи назар, антропоген деградация жараёни табиий эканлиги аниқланган;
илк бор маҳсулдорлиги ҳар хил бўлган лимник экотизимларда сув сифатини шакллантиришнинг экологик механизмлари аниқланган;
сув объектларидаги биоген элементларнинг миқдорий тақсимланиши, фосфор босими ва унинг оқимларининг асосий хусусиятлари аниқланган;
Оролбўйи минтақасидаги сув ресурсларини муҳофаза қилишнинг амалий экологик муаммоларини ҳал қилиш учун антропоген босимни тартибга солиш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Жанубий Оролбўйи  сув объектларининг антропоген деградацияси жараёнларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
сув объектлари антропоген деградациясини тадқиқ қилишнинг илмий асосланган методологияси Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-мухит муҳофазаси қилиш қўмийтасида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-мухит муҳофазаси қилиш қўмитасининг 2020 йил 19 мартдаги02/18-671-сон маълумотномаси). Натижада, сув объектларининг экологик ҳолатини баҳолаш ва улар деградациясининг олдини олишга қаратилган экологик дастурларни ишлаб чиқиш имконини берган; 
сув объектлари антропоген деградацияси жараёнларининг мезонлари тўплами ва шаклланиш механизмлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг2020 йил 24 мартдаги 01/07-3-107-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришида сувресурсларини экологик мониторинги, атроф-муҳит муҳофазаси, сув экотизимларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича дастурий тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish