Sayt test rejimida ishlamoqda

Наджимитдинов Саидолим Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Этил спирти ва унинг суррогатларидан захарланишларни суд тиббий баҳолаш» 14.00.24 – Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib407.
Илмий раҳбар: Хван Олег Иннокентиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Бахриев Иброхим Исомитдинович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Ибрагимова Марета Мухарбековна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: этил спирти ва унинг суррогатлари билан ўткир заҳарланишни баҳолашнинг клиник-морфологик мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор этил спирти ва унинг суррогатлари таъсирига тўқималар, аъзолар ва тизимлар резистентлигининг қиёсий тахлили олиб борилган;
қондаги заҳарнинг дастлабки даражасига кўра этил спирти ва унинг суррогатлари билан заҳарланишнинг тегишли белгиларини аниқлаш имконини берувчи клиник ва морфологик параметрларнинг концентрацион чегаралари баҳоланган;
детерминация коэффициенти ёрдамида ушбу услубий ёндашув асосида кимёвий жароҳатларнинг бошланғич қийматидаги ва мастлик даражасини ҳисобга олган ҳолда заҳарларни чиқариш тезлиги  бўйича фарқларнинг ишончли даражаси исботланган;
этанол ва унинг суррогатлари билан ўткир заҳарланишда информатив клиник ва морфологик аломатлар асосида эксперт ташхислаш мезонлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Этил спирти ва унинг суррогатларидан ўткир заҳарланишни баҳолашда морфологик мезонларини  ишлаб чиқш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
этил спирти ва унинг суррогатлари токсикокинетикасини аниқлаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Этанол ва унинг суррогатлари токсикокинетикасининг асосий параметрларини аниқлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 13 июлдаги 8н-р/188-сон маълумотномаси). Натижада кимёвий жароҳатларнинг оғирлигини баҳолашнинг қўшимча миқдорий мезонини белгилаш  сифатини 19,5% га ошириш имконини  берган;
клиник аломатлар ва морфологик ўзгаришларнинг концентрацион   бошланиш ҳолатини аниқлаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Этил спирти ва унинг суррогатлари билан ўткир заҳарланишда аъзо ва тизим тўқималарининг концентрацион бошланиш ҳолатини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 13 июлдаги 8н-р/188-сон маълумотномаси). Натижада этанол билан ўлимга олиб келадиган ўткир заҳарланишда дифференциал диагностика самарадорлигини ошириш имконини берган.
этанол ва унинг суррогатлари токсикокинетикаси асосий параметрларини баҳолаш усулларини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар суд-тиббиёт экспертиза бюроси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 апрелдаги 8н-з/81-сон маълумотномаси). Натижада суд тиббий экспертизаси ўтказишга сарф бўладиган вақтни аҳамиятли даражада 1,6 баравар қисқартириш ва юқори ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган клиник ва дифференциал ташхисотнинг самарадорлигини оширишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish