Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаназарова Наргиса Камиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори кучланишли жиҳозлар режимларини назорат қилувчи тизимлар учун масофавий трансформаторли ток ўзгартиргичлари», 05.01.06 – «Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2194
Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Плахтиев Анатолий Михайлович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА энергетика муаммолари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори кучланишли жиҳозлар режимларини назорат тизимлари учун сезгирлиги ва чиқиш қуввати юқори бўлган масофавий трансформатор ток ўзгартиргичларини ишлаб чиқиш, тадқиқ қилиш ва амалиётда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори кучланишли жиҳозлар режимларини назорат тизимлари учун юқори сезгирлик ва чиқиш қувватига эга янги масофавий трансформатор ток ўзгартиргичлари ишлаб чиқилган;
кўп ўрамли ўзак магнит занжирларини электр ва магнит параметрларининг тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
ёндош фазалар токларининг магнит майдонларининг таъсири ва уч фазали линия симларининг жойлашишини ҳисобга олган ҳолда юқори кучланишли уч фазали линиядаги токларни ўлчаш учун ўрнатилган учта масофавий трансформатор ток ўзгартиргичлари учун умумлашган математик моделлар ишлаб чиқилган;
масофавий трансформатор ток ўзгартиргичларининг статик, динамик ва метрологик характеристикаларини тадқиқ этиш жараёнини соддалаштириш имкониятини берувчи параметрик структуравий схемалар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Масофавий трансформатор ток ўзгартиргичларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
юқори кучланишли уч фазали линия симларидаги токларни ўлчаш қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога патент олинди (№IAP 06465; 2021й.). Натижада, юқори сезгирлик ва чиқиш қувватига эга бўлган юқори кучланишли жиҳозлар симларидаги токларни ўлчаш қурилмаси яратилган;
ишлаб чиқилган ва нархи амалдаги ток трансформаторидан 2,85 баробар арзон бўлган янги масофавий трансформаторли ток ўзгартиргич “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ “Ғарбий” подстанциясида токларни ўлчаш ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2021 йил 2 ноябрдаги  03-13-5819 сон маълумотномаси). Натижада, юқори кучланишли жиҳоз режимларини бошқариш тизимида ўлчаш маълумотларини нархи арзон бўлган ўлча қурилмасидан фойдаланиш имконияти юзага келган;
кўп ўрамли ва ўзакли магнит занжирларнинг электр ва магнит параметрларининг тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда уларни ҳисоблаш усули, магнит таъсирини ҳисобга олган ҳолда, уч фазали линиядаги токларни масофадан туриб ўлчаш учун ўрнатилган кўп ўрамли ва ўзакли масофавий трансформаторли ток ўзгартиргичнинг умумлаштирилган моделлари “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ “Ғарбий” подстанциясида бошқа иккита қўшни фазалар токлари магнит майдонлари таъсири ва уч фазали линиянинг ТФC жойлашувини ҳисобга олган ҳолда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2021 йил 2 ноябрдаги  03-13-5819 сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган масофавий трансформаторли ток ўзгартиргичдан фойдаланиш юқори кучланишли жиҳоз режимларини назорат тизими учун ток ҳақида олинаётган ўлчаш маълумоти нархини 2,85 маротабага камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish