Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаминов Бурхон Тургуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ишқаланишга қарши, тебраниш ва товушни ютувчи композицион полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида пахта тозалаш машиналари ишчи органлари учун қопламалар олиш технологияси», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2348.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сайибжон Садикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Халимжонов Тахир Салимжанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Ўлмасов Тўлқин Усмонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антифрикцион, тебраниш ва товушни ютувчи композицион полимер материаллар ва улардан пахта тозалаш машиналари ишчи органлари учун қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлатилган органоминерал тўлдирувчилар ва полимер боғловчиларнинг тузилиши, тури, миқдори ва нисбатларига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган антифрикцион тебраниш ва товушни ютувчи композицион полимер материалларнинг асосий антифрикцион триботехник, демпфирловчи, эгилувчан ва физик-механик хоссаларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган; 
пахтани қайта ишлаш саноати машиналари ва механизмларининг самарадорлигини ва ишлаш қобилиятини оширувчи, антифрикцион тебраниш ва товушни ютувчи композицион термореактив эпоксид материалларнинг самарали таркиби ва улар асосида қопламаларни олиш технологияси ишлаб чиқилган;
бир вақтнинг ўзида органик ва минерал дисперс тўлдирувчиларни маълум бир нисбатда киритиш орқали юқори антифрикцион-ейилишбардош, эгилувчан ва бошқа физик-механик хоссаларга эга бўлган, машиналарнинг самарадорлигини ва ишлаш қобилиятини оширувчи ва ишлаб чиқариш биноларидаги шовқин даражасини пасайтирувчи, антифрикцион тебраниш ва товушни ютувчи композицион полимер материаллар ва қопламаларнинг самарали таркиблари ишлаб чиқилган;
антифрикцион тебранишни ва товушни ютувчи композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламалар ёрдамида машина ва механизмлар ишчи органларининг тебраниш даражаси сезиларли даражада камайиши ҳамда похта тозалаш корхонаси ишлаб чиқариш биносининг шовқини 8-14 дБ гача камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ишқаланишга қарши, тебраниш ва товушни ютувчи композицион полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида пахта тозалаш машиналари ишчи органлари учун қопламалар олиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
антифрикцион-тебраниш ва товушни ютувчи композицион полимер материаллар ва улар асосида қопламаларнинг янги таркиби Пискент пахта тозалаш заводининг пахта тозалаш қурилмалари ишчи қисмларида жорий этилган (“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 4 ноябрдаги 02-11/482-сон маълумотномаси). Натижада, пахта тозалаш корхонаси ишчи биноларидаги шовқин даражасини 10-14 дБ га камайтириш имконини берган;
яратилган технология бўйича пахта тозалаш қурилмалари учун олинган антифрикцион – тебраниш ва товушни ютувчи композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламалар Пискент пахта тозалаш заводининг пахта тозалаш қурилмалари ишчи қисмлари ва корпус конструкцияларида қўлланилган (“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 4 ноябрдаги 02-11/482-сонли маълумотномаси). Натижада чигитларнинг зарарланишини 0,18% дан - 0,36% га камайтиришга, самарадорликни 8% дан - 14% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish