Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимқулова Лола Улуғмуродовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Якка меҳнат низоларини кўриб ҳал қилиш тартиби», 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu485.
Илмий раҳбар:Усманова Муборак Акмалджановна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилганмуассасаноми: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Аминжонова Матлуба Ахмедовна,юридик фанлар доктори, доцент, Саттарова Гулноза Джуракуловна, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади якка меҳнат низоларини кўриб ҳал этиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳамда мазкур муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
якка меҳнат низолари – иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат қонунчилиги, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат шартномаси шартларини қўллаш юзасидан, шунингдек ходим учун янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлар эканлиги асослаб берилган; 
якка меҳнат низоларининг тарафлари иш берувчи ва ходим, илгари иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган шахс, шунингдек иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини тузиш рад этилган шахс ҳисобланиши асослантирилган;
якка меҳнат низоларининг барча турлари меҳнат низолари комиссиясида ёки судда улар томонидан қарор қабул қилишга киришдан олдин исталган босқичда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонунига мувофиқ кўриб чиқиш учун медиаторга ўтказилиши мумкинлиги асослантирилган;
якка меҳнат низолари бўйича меҳнат низолари комиссиясига, судга ёки бошқа ваколатли органларга меҳнат ҳуқуқлари бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб (ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб) уч ой ичида мурожаат қилиши мумкинлиги ҳамда ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ва маънавий зиённи ундириш учун муддат белгиланмаслигига оид қоидалар ишлаб чиқилган;
ходимлар ва иш берувчи жисмоний шахслар ўртасида юзага келадиган, шунингдек ўзини меҳнат қилиш ва машғулотлар соҳасида камситишга учраган деб ҳисоблаётган шахсларнинг якка меҳнат низолари бевосита судда кўрилиши лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Якка меҳнат низоларини кўриб ҳал қилиш тартибибўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
якка меҳнат низолари – иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат қонунчилиги, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат шартномаси шартларини қўллаш юзасидан, шунингдек ходим учун янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлар эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 542-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 20 майдаги 06/1-05/65-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ходим учун янги меҳнат шартларини белгилаш ва мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш юзасидан келиб чиққан келишмовчиларни якка меҳнат низолари тушунчаси мазмунига киритишга имкон берган; 
якка меҳнат низоларининг тарафлари иш берувчи ва ходим, илгари иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган шахс, шунингдек иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини тузиш рад этилган шахс ҳисобланиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 544-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 20 майдаги 06/1-05/65-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф якка меҳнат низоси тарафларининг доирасини аниқлаш учун хизмат қилган;
якка меҳнат низоларининг барча турлари меҳнат низолари комиссиясида ёки судда улар томонидан қарор қабул қилишга киришдан олдин исталган босқичда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонунига мувофиқ кўриб чиқиш учун медиаторга ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 545-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 20 майдаги 06/1-05/65-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф якка меҳнат низоларини муқобиллик асосида медиаторлар томонидан кўриб чиқишга хизмат қилган;
якка меҳнат низолари бўйича меҳнат низолари комиссиясига, судга ёки бошқа ваколатли органларга меҳнат ҳуқуқлари бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб (ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб) уч ой ичида мурожаат қилиши мумкинлиги ҳамда ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ва маънавий зиённи ундириш учун муддат белгиланмаслиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 560-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 20 майдаги 06/1-05/65-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф якка меҳнат низолари бўйича даъво муддатларини бирхиллаштириш ва узайтиришга хизмат қилган;
ходимлар ва иш берувчи жисмоний шахслар ўртасида юзага келадиган, шунингдек ўзини меҳнат қилиш ва машғулотлар соҳасида камситишга учраган деб ҳисоблаётган шахсларнинг якка меҳнат низолари бевосита судда кўрилиши лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 558-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 20 майдаги 06/1-05/65-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф орқали бевосита судда кўриладиган якка меҳнат низоларининг доираси кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish