Sayt test rejimida ishlamoqda

Алибоев Муслимжон Рустамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диффуз-токсик бўқоқ билан касалланган беморларни хирургик даволашнинг клиник-функционал хусусиятлари ва дифференциаллашган тактикаси», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1749. 
Илмий раҳбар: Нишанов Муроджон Фозилжонович тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Дилшодбек Мамадалиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташрихларнинг тактик ва техник жиҳатларини ҳамда ташрихдан кейинги реабилитациянинг комплекс дастурини такомиллаштириш орқали диффуз токсик бўқоқни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асалликнинг кечиш давомийлиги, иммунологик профил, ташрих тури ва қалқонсимон без қолдиқ ҳажмига боғлиқ холда диффуз токсик бўқоқни жарроҳлик йўли билан даволаш асоратлари ривожланиши хавфининг клиник, тактик ва техник жиҳатларига аниқлик киритилган;
уч йилдан ортиқ анамнез, тиреотроп гормон рецепторларига антитаначаларнинг бошланғич титрининг юқори бўлиши, офтальмопатия мавжудлиги ва қалқонсимон без қолдиқ хажмининг 6 мл дан ортиқ бўлиши резекцион аралашувлардан кейин диффуз токсик бўқоқнинг қайталаниши ривожланишининг асосий предиктор хавф омиллари эканлиги исботланган;
атроф тўқималар шикастланиш эҳтимолини минималлаштириш билан бирга аъзонинг адекват визуализациясини таъминловчи, шунингдек бўйин мушаклари функционал фаоллигини сақлаб қолувчи қалқонсимон безга жаррохлик кириш усули такомиллаштирилган;
диффуз токсик бўқоқни жарроҳлик усулида даволашда платизма, бўйин тери ости веналари, шунингдек претиреоид мускулларни бўйламасига четга суриш (кесмасдан) қон кетиши ва лимфа айланишининг бузилиши хавфини камайтириши хисобига, атроф тўқималарда маҳаллий шиш хамда инфильтрация шаклланишини олдини олиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ДТБнинг хирургик даволаш тактик ва техник жиҳатларини мақбуллаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Диффуз токсик бўқоқнинг жаррохлик усулида даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 8н/р/800-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ДТБни оператив даволаш усулини танлашнинг тактик жиҳатларини оптималлаштиришга, беморларнинг ташрихдан кейинги реабилитация дастурига риоя қилишини оширишга, ташрихларнинг техник жиҳатларига боғлиқ бўлган узоқ муддатдаги асоратлар хамда специфик гормонал бузилишлар частотасини пасайтиришга, шунингдек касалликнинг қайталаниш хавфини камайтиришга имкон берган;
ҚБга жаррохлик кириш йўлини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида «Қалқонсимон безга жаррохлик кириш йўли усули» такомиллаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 8н/р/800-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усул аъзонинг адекват визуализациясини таъминлаган холда атроф тўқималар шикастланиш эҳтимолини минималлаштириш, шунингдек бўйин мушаклари функционал фаоллигини сақлаш имконини берган;
диффуз токсик бўқоқни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 3-жаррохлик бўлими хамда Академик Ё.Х.Тўрақулов номидадаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 8н/р/800-сон маълумотномаси). Диффуз токсик бўқоқнинг жаррохлик усулида даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш ташрихларнинг техник жиҳатларига боғлиқ бўлган узоқ муддатдаги асоратлар частотасини 6,0% дан 0,9% гача, специфик гормонал бузилишларни 11,3% дан 7,1% гача хамда касаллик қайталанишини 9,3% дан 1,8% гача пасайтириши натижасида қониқарсиз натижалар эҳтимоллигини камайтиргани холда яхши ва қониқарли натижалар улушини 84,7% дан 97,3% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish