Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонова Феруза Саъдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро амирлигида саноат корхоналарининг тутган ўрни  (XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошлари)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Tar527.
Илмий раҳбар: Ўлжаева Шохиста Мамажоновна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Мусаев Нуриддин Умрзоқович, тарих фанлари доктори, профессор; Қобулов Эшболта Отамуродович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX аср иккинчи ярми ва XX аср бошларида Бухоро амирлиги иқтисодиётида саноат корхоналарининг тутган ўрнини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро амирлиги иқтисодиётида ҳунармандчилик соҳасида қўл меҳнатидан механизациялашув жараёнига ўтилиши, тадбиркорлик субъектлари бўлган банк, биржа, маҳаллий савдо уйлари ва ширкатлар ҳамда сармоядорлар миқдорининг ортиб бориши Бухоро амирлигида тадбиркорлар сафининг кенгайишига хизмат қилганлиги далилланган;
амирликда саноат ишлаб чиқариши, хусусий тадбиркорлар ва маҳаллий сармоядорларни давлат банклари орқали қўллаб-қувватлаш механизмининг жорий этилиши натижасида пахтани қайта тозалаш, жун ва чарм маҳсулотларига ишлов бериш, ёғ-мой, спиртли ичимликлар ва лимонад ишлаб чиқариш, илдизни пресслаш заводлари, тамаки ишлаб чиқариш фабрикаларининг ташкил топишига замин яратганлиги асосланган;
ишлаб чиқаришда маҳаллий тадбиркорлар улушининг кўпайиши Россия империяси ва Бухоро амирлиги ўртасида имзоланган иқтисодий шартномалар, битим ва низомларнинг қабул қилиниши, хом ашё корхоналаридаги ишчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигига оид қоидаларнинг жорий қилиниши заводларга янги технологияларнинг жалб этилиши билан боғлиқ бўлганлиги далилланган;
Каспийорти темир йўлининг амирлик ҳудудидан ўтиши, темир йўл мактаб-интернатларининг ташкил қилиниши, темир йўл атрофлари ва станциялари ёнида пайдо бўлган манзилгоҳларга рус, армани, яҳудий, татар, форсларнинг кўчириб келтирилиши пировардида Бухоро ички бозорига сифати паст бўлган ҳамда нархи арзон ва ихчам рус моллари кўплаб кириб келиб, маҳаллий ҳунармандчиликнинг айрим соҳалари таназзулга юз тутишига олиб келганлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими тарихи оид илмий хулоса ва таклифлардан:
Бухоро амирлиги иқтисодиётида ҳунармандчилик соҳасида қўл меҳнатидан механизациялашув жараёнига ўтилиши, тадбиркорлик субъектлари бўлган банк, биржа, маҳаллий савдо уйлари ва ширкатлар ҳамда сармоядорлар миқдорининг ортиб бориши Бухоро амирлигида тадбиркорлар сафини кенгайтиришга хизмат қилганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейининг 2021 йил 14 июлдаги 151-сон маълумотномаси). Натижаларининг қўлланилиши Туркистон ва Бухоро амирлигида саноат корхоналарини ташкил топишида маърифатпарварларнинг ғоялари илмий асосда ёритиш имконини берган;
амирликда саноат ишлаб чиқариши, хусусий тадбиркорлар ва маҳаллий сармоядорларни давлат банклари орқали қўллаб-қувватлаш механизмининг жорий этилиши натижасида пахтани қайта тозалаш, жун ва чарм маҳсулотларига ишлов бериш, ёғ-мой, спиртли ичимликлар ва лимонад ишлаб чиқариш, илдизни пресслаш заводлари, тамаки ишлаб чиқариш фабрикаларининг ташкил топишига замин яратганлигига доир илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан олиб борилган маънавий-маърифий ишлар доирасида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 23 апрелдаги 01/07-439-сонли маълумотномаси). Илмий материаллар Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими томонидан ўтказилган тарғибот ишларини мазмунан бойитишга хизмат қилган;
ишлаб чиқаришда маҳаллий тадбиркорлар улушини кўпайиши Россия империяси ва Бухоро амирлиги ўртаси имзоланган иқтисодий шартномалар, битим ва низом қоидаларининг қабул қилиниши, хом ашё корхоналаридаги ишчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигига оид қоидаларни жорий қилиниши, заводларга янги технологиялар жалб этилиши билан боғлиқ бўлганлигига оид наижалардан  “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2021 йил 17 мартда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилан (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 23 мартдаги 02-40-423-сонли маълумотномаси). Натижада саноат корхоналарининг ташкил қилиниши, замонавий завод ва фабрикаларнинг қурилиши ҳамда пахтачилик соҳасини ривожлантиришга оид маълумот асосида телетомошабинлар тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish