Sayt test rejimida ishlamoqda

Абсаламова Нигора Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизимли қизил югирик билан беморларда пародонтнинг яллиғланиш касаллигини даво-ташхисот ёндашувини оптималлаштириш», 14.00.21 – Стоматология, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib.1096.
Илмий раҳбар: Зойиров Тулқин Элназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шодикулова Гуландом Зикрияевна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд  давлат тиббиёт тиббиёт   институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Бекжанова Ольга Есеновна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Приволжск тиббиёт илмий текшириш университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тизимли қизил югурик касаллигида сурункали тарқалган парадонтитни комплекс даволаш тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тизимли қизил югурик билан касалланган беморларда ўрта оғирликда кечувчи сурункали тарқалган парадонтитнинг клиник – лаборатор таснифи, морфологик белгилари, дистрофик, склеротик ва атрофик характердаги эпителиал бузилишлар, гиперкератоз ва паракератоз билан боғлиқлиги асосланган;
ўрта оғирликда кечувчи сурункали тарқалган парадонт тўқимаси капиллярларида васкулит, коллаген толаларнинг склерози ва гиалинози, хамда тўқима регенерация жараёнларининг бузилиши сабабли оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги шикастланишлар морфологик жиҳатдан асосланган;
тизимли қизил югурик негизидаги беморларда парадонт тўқимасидаги  микроциркуляция гемодинамик бузилишлари таҳлил этилган ва парадонт тўқимасидаги яллиғланиш жараёнининг патогенетик  босқичлари хамда парадонт тўқимаси бузилишлари ўзаро боғлиқлиги исботланган;
илк бор пародонт тўқимасидаги микроциркулятор бузилишларни коррекция қилиш учун оғиз бўшлиғини натрий гипохлоритнинг озонлаштирилган эритмаси билан ишлов бериш усулининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ТҚЮ билан касалланган беморларда сурункали тарқалган пародонтитни даво – ташхисот ёндашувини оптималлаштириш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:
тизимли қизил югурикда ўрта оғирликда кечувчи сурункали тарқалган парадонтитни маҳаллий даволашда натрий гипохлоритнинг озонлаштирилган эритмасини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Тизимли қизил югурикда пародонт патологиясини даволашда озонотерапияни жорий этиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/197-сон маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома тизимли қизил югурикда парадонт касалликларини даволашда озонотерапия усулини қуллаш орқали касалликнинг даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
тизимли қизил югурик билан касалланган беморларда сурункали тарқалган пародонтитни даволашда тавсия этилган комплекс чора тадбирларни жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Тизимли қизил югурикда пародонтнинг яллиғланиш касаллигини даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/196-сон маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома тизимли қизил югурикда парадонт касалликларини даволаш усулларини оптималлаштириш орқали касалликнинг асоратларини камайтириш имконини берган;
тизимли қизил югурикда сурункали пародонтит ривожланишини босқичли ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижаларни Самарқанд вилояти стомотология поликлиникаси, Самарқанд вилояти болалар стомотология поликлиникаси ва  Бухоро давлат тиббиёт институти  стомотология марказида клиник амалиётига жорий қилинган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 августдаги 08-09,/10300-сон  маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга татбиқ этилиши тизимли қизил югурикда учрайдиган сурункали тарқалган пародонтитни эрта ташхислаш, пародонт тўқимасидаги микроциркулятор бузилишларни эрта аниқлаш, касалликни даволаш муддатини қисқартириш ва беморлар ҳаёт сифатини  яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish