Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудходжаева Умида Муминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органлари томонидан ҳақ эвазига кўрсатиладиган хизматларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Yu378.
Илмий раҳбар: Нарматов Нуриддин Соатмурадович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Раҳмонкулова Нилуфар Ҳожи-Акбаровна, юридик фанлар доктори (DSc), доцент; Джолдасова Сахипжамал Джалгасовна юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органлари томонидан ҳақ эвазига кўрсатиладиган хизматларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автобусларга ички ишлар органларининг ҳамроҳлик қилиши Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмалари ва туризм хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари томонидан шартномалар тузилган ҳолда пулли асосда амалга оширилиши асослаб берилган; 
туристларни шартнома асосида кузатиб бориш хизмати Ички ишлар вазирлиги Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёда ва (ёки) махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкинлиги асосланган;
давлат таълим муассасалари уставида белгиланган вазифаларга мувофиқ пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эгалиги, бунда ушбу хизматларни кўрсатиш уларнинг асосий фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги зарурлиги асослантирилган;
давлат таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эгалиги, қўшимча таълим хизматларини кўрсатганлик учун ҳақ ундириш тартиби улар томонидан мустақил равишда белгиланиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ички ишлар органлари томонидан ҳақ эвазига кўрсатиладиган хизматларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
автобусларга ички ишлар органларининг ҳамроҳлик қилиши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмалари ва туризм хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари томонидан шартномалар тузилган ҳолда пулли асосда амалга оширилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 майдаги «Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
424-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 3 мартдаги 12/21-12-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ички ишлар органлари томонидан фуқаролик ҳуқуқий шартномалар асосида автобусларда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизматларни ҳақ эвазига кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини яратишга хизмат қилган;
туристларни шартнома асосида кузатиб бориш хизматини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёда ва (ёки) махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда кўрсатилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги «Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида»ги 669-сон қарори билан тасдиқланган «Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 3 мартдаги 12/21-12-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши ички ишлар органлари томонидан шартнома асосида туристларни кузатиб бориш хизматини пиёда ва (ёки) махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиш тартибининг жорий этилишига хизмат қилган;
давлат таълим муассасалари уставида белгиланган вазифаларга мувофиқ пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи, пулли таълим хизматларини кўрсатиш давлат таълим муассасаларининг асосий фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги, Давлат таълим муассасаларида қўшимча таълим хизматлари кўрсатганлик учун ҳақ ундириш тартиби улар томонидан мустақил равишда белгиланиши ҳақидаги оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ – 637-сон қонунининг 62-моддаси учинчи-бешинчи қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитасининг 2021 йил 2 апрелдаги 04/5-05-18-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилинганлиги давлат таълим муассасалари, шу жумладан Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасалари томонидан ҳақ эвазига таълим хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартиб-таомилларини амалиётга жорий этиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish