Sayt test rejimida ishlamoqda

Дехканов Шерзод Абдумуталибовичнинг 
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурилиш материаллари саноати акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув механизми самарадорлигини ошириш», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1516.
Илмий раҳбар: Асқаров Нодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужабор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Тоҳир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фаосафа доктори (РhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш материаллари саноати акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув механизми самарадорлигини ошириш  бўйича илмий таклиф, тавсия ва илмий хулосалар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари саноати акциядорлик жамиятларида бошқарув самарадорлигини баҳолашга ёндашувни ўрта (0,4-0,65), яхши (0,66-0,85), юқори (0,86-1) молиявий-иқтисодий натижага таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омиллар орқали асосланган;
ишлаб чиқарилган ғишт маҳсулотларини худудлар кесмида гуруҳлаш оралиқ мезонларини (0-50 млн.дона) “қониқарсиз”, (50-100 млн.дона) “ўрта”, (100-150 млн.дона) “рақобатбардош” ва (150 ва 200 млн.дона) “инновацион” шкалалар бўйича баҳолаш асосланган;
қурилиш материаллари саноати акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш ва цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкасини пасайтириш эвазига қўшимча имкониятларни 15% га оширилишига олиб келиниши асосланган;
қурилиш маҳсулотлари саноати акционерлик жамиятларида қурилиш материаллари хажмини 2021-2025 йиллар бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қурилиш материаллари саноати акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш материаллари саноати акциядорлик жамиятларида бошқарув самарадорлигини баҳолашга ёндашувни ўрта (0,4-0,65), яхши (0,66-0,85), юқори (0,86-1) молиявий-иқтисодий натижага таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омиллар орқали асосланган таклифи «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси аъзо корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2021 йил 17 сентябр кунги 05/15-1080-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бошқарув самарадорлиги “Кварц” АЖда 0,86, “Зарафшон Ойна” МЧЖда 0,91, Қизилқумцемент” АЖда 0,76 коэффицентда ҳамда корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини яхлит ва узвий технологик жараён сифатида ташкил этиш даражаси ортган;
ишлаб чиқарилган ғишт маҳсулотларини худудлар кесмида гуруҳлаш оралиқ мезонларини (0-50 млн.дона) “қониқарсиз”, (50-100 млн.дона) “ўрта”, (100-150 млн.дона) “рақобатбардош” ва (150 ва 200 млн.дона) “инновацион” шкалалар бўйича баҳолаш асосланган таклифи «Ўзсаноатқурилишматериал-лари» уюшмаси аъзо корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2021 йил 17 сентябр кунги 05/15-1080-сон маълумотномаси). Бунда қурилиш маҳсулотлари саноати корхоналарида ғишт маҳсулоти худудлар кесмида гуруҳлаш оралиқ мезонлари, инновацион лойиҳалар яратишга йўналтирилган, самарадорлиги даражаси юқори инновацион технологияларини танлаш, баҳолаш ҳамда уларни бошқариш имконини берган.
қурилиш материаллари саноати акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш ва цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкасини пасайтириш эвазига қўшимча имкониятларни 15%га оширилишига олиб келиниши асосланган таклифи «Ўзсаноат-қурилишматериаллари» уюшмаси аъзо корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2021 йил 17 сентябр кунги 05/15-1080-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда жорий этиш натижасида  маҳсулот сотиш хажми “Кварц” АЖда 4,2%, рентабеллик даражаси “Зарафшон Ойна” МЧЖда 9,3% ошишига ҳамда даромад солиғи “Қизилқумцемент”, “Бекободцемент”  ва “Оҳангаранцемент” АЖларда 20%дан 15%га камайишига эришилган;
қурилиш маҳсулотлари саноати акционерлик жамиятларида қурилиш материаллари хажмини 2021-2025 йиллар бўйича прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси фаолиятига жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2021 йил 17-сентябр кунги 05/15-1080-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш ишлари хажми 1% га ошиши, ўз навбатида қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 1,71%га, банд бўлганлар сони эса 1,91%, асосий капиталга жалб қилинган инвестиция хажмини 0,26% га ошишига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish