Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Севарахон Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш механизмини такомиллаштириш” 08.00.03–“Саноат иқтисодиёти” ихтисослиги (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1400.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
Илмий раҳбари: Исманов Иброхим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника  институти, PhD.03/27.02.2020.I.106.03.
Расмий оппонентлар: Бўтабоев Маҳаммаджон Тўйчиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Илҳомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилояти тўқимачилик корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати корхоналарида қўшимча қийматнинг бутун занжирига самарали таъсир кўрсата оладиган “ялпи инновацион маҳсулот”ни яратиш асосида  тайёр махсулот экспорти даражасини икки бараварга ошириш имконияти асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналарида тармоқларнинг ўзаро таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш асосида ягона логистик “ойна” ташкил этиш орқали молиявий оқимлар ва фаолиятни назорат қилиш таклиф этилган;
ишлаб чиқариш фаолиятида бир бири билан боғлиқ тармоқларни кооперациясини ташкил этиш асосида бирлаштириш тўқмачилик ва машинасозлик саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини камида 10 фоизга ошириш имконияти аниқланган;
“Кластер” тизимидан фойдаланиш асосида пахта хом ашёсига чуқур ишлов бериш натижасида бир тонна пахта хом-ашёсидан олинган пахта толасини экспорт қилиш ҳажми якуний тайёр маҳсулотни экспорт қилиш қийматидан икки баравар даражада паст эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
тўқимачилик саноати корхоналарида қўшимча қийматнинг бутун занжирига самарали таъсир кўрсата оладиган “ялпи инновацион маҳсулот”ни яратиш асосида  тайёр махсулот экспорти даражасини икки бараварга ошириш бўйича таклифи “O`zto`qimachiliksanoat” уюшмаси томонидан тизим тўқимачилик корхоналари хўжалик фаолиятига жорий қилинган (“O`zto`qimachiliksanoat” уюшмасининг 2021 йил 27 сентябрдаги 03/25-2713–сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарининг саноатлаштириш даражасини ҳамда тайёр махсулот экспортини кўпайтириш ва  янги иш ўринларини ташкил этиш имконияти яратилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида ягона логистик “ойна” ташкил этиш орқали молиявий оқимлар ва фаолиятни назорат қилиш таклифи “O`zto`qimachiliksanoat” уюшмаси томонидан тизим тўқимачилик корхоналари хўжалик фаолиятига жорий қилинган, Фарғона вилоят ҳокимияти томонидан “Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“O`zto`qimachiliksanoat” уюшмасининг 2021 йил 27 сентябрдаги 03/25-2713–сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида тармоқ корхоналари молиявий фаолиятини барқарор ривожланишини таъминлаш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишга, хўжалик фаолиятига хавф солувчи омилларга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
ишлаб чиқариш фаолиятида бир бири билан боғлиқ тармоқларни кооперациясини ташкил этиш асосида бирлаштириш тўқмачилик ва машинасозлик саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини камида 10 фоизга ошириш имконияти бўйича таклифи “O`zto`qimachiliksanoat” уюшмаси томонидан тармоқни ривожлантириш стратегик “Йўл харитаси”ни тузишда ҳамда Фарғона вилоят ҳокимияти томонидан “Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (O`zto`qimachiliksanoat” уюшмасининг 2021 йил 27 сентябрдаги 03/25-2713–сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий э тилиши натижасида алоҳида тармоқлар бўйича йиллик маҳсулотнинг қийматини, ишлаб чиқарилган қийматнинг таркибини, ушбу маҳсулотларни бошқа тармоқларда фойдаланиш учун тақсимотини таҳлил қилиш жараёнлари такомиллаштириш имконияти яратилган;
“Кластер” тизимидан фойдаланиш асосида пахта хом ашёсига чуқур ишлов бериш бўйича таклифи “O`zto`qimachiliksanoat” уюшмаси ҳамда Фарғона вилоят ҳокимияти томонидан тўқимачилик корхоналари фаолиятига жорий қилинган (“O`zto`qimachiliksanoat” уюшмасининг 2021 йил 27 сентябрдаги 03/25-2713–сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижадасида инвестицияларни жалб этиш шарт-шароитлари, инвестицияларни фаолият соҳалари бўйича тақсимлаш жараёнлари яхшилаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish