Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитқулов Бобомурод Ҳайитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иссиқлик тарқалиш ва импульсив таъсирдаги зиддиятларни ҳал қилиш жараёнини бошқариш алгоритмлари ва сонли моделлаштириш», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/FM338.
Илмий раҳбар: Мамадалиев Нуманжон, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алоев Рахматилло Джураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Саматов Бахром Таджиахматович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА В.И. Романовский номидаги Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади параболик типдаги тенгламалар билан тавсифланувчи жараёнларда минимал қувватли иссиқлик манбаларини оптимал жойлаштиришнинг ностационар масалаларини сонли ечиш учун алгоритм ва дастурлар мажмуини яратиш ҳамда ўйинчиларнинг бошқарувларига турли чегаралар қўйилганда зиддиятли ҳолатларни ҳал этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзгармас ва ўзгарувчи коэффициентли иссиқлик ўтказувчанлик тенгла-маси билан тавсифланувчи жараёнларда минимал қувватли иссиқлик манба-ларини оптимал жойлаштиришнинг ностационар масалалари сонли ечилган;
конвекция-диффузия тенгламаси билан тавсифланувчи жараёнларда минимал қувватли иссиқлик манбаларини оптимал жойлаштиришнинг ностационар масалалари сонли ечилган;
қувувчининг бошқарувига интеграл чегара, қочувчининг бошқаруви эса импульсли характерга эга бўлган чизиқли дифференциал ўйиннинг қочиш ва қувишнинг бир масаласини ечиш учун янги етарли шартлар топилган;
чизиқли дифференциал қувиш ўйинида биринчи усул ёрдамида аниқланадиган чекли вақтда терминал тўпламнинг берилган атрофига траек-торияни олиб келишни таъминловчи  -позицион стратегияни қуриш усули кўрсатилган ва тутиб олишнинг янги етарли шарти олинган;
зиддиятли ҳолатда берилган жисмда иссиқлик тарқалишини чегаравий функция орқали бошқаришда жисмни бошланғич ҳолатидан мақбул вазиятга олиб келиш масаласини ечиш учун янги етарли шарт топилган;
минимал қувватли иссиқлик манбалари жойлашувини оптимал бошқаришнинг ностационар масаласини сонли ечиш ҳамда зиддиятли ҳолатни ҳал этиш, олинган натижаларни визуаллаштириш учун алгоритм ва дастурлар мажмуи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Иссиқлик манбаларини оптимал жойлаштириш жараёни, ўйинчиларни бошқарув параметрларига турли чегаралар қўйилган ҳолларда зиддиятли ҳолатларни ҳал этишни математик ва сонли моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қувувчининг бошқарувига интеграл чегара, қочувчининг бошқаруви эса импульсли характерга эга бўлганда зиддиятли ҳолатларни ҳал этиш бўйича диссертация ишида олинган натижалардан ОТ-Ф-4-(36+32) рақамли «Математик физика ва оптимал бошқарув масалаларини ечишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш. Тоқ тартибли хусусий ҳосилали тенгламалар учун ноклассик бошланғич ва спектрал масалалар ва уларнинг татбиқлари» грант лойиҳасида чизиқсиз бошқарув системаларини тадқиқ қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети 2021 йил 19 майдаги 04/11-2611-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши зиддиятли ҳолатларни ҳал қилиш учун янги етарли шартларни олиш имконини берган;
ўйинчиларнинг бошқарувларига турли чегаралар қўйилган ҳолда зиддиятли ҳолатларни ҳал этиш учун ишлаб чиқилган сонли алгоритм ва дастурий таъминот Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университетининг математика фанлари ва замонавий табиатшунослик кафедраси олимлари томонидан ўйинчиларнинг бошқарувларига турли чегаралар қўйилган ҳолда қувиш масаласини ечишда фойдаланилган (Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети 2021 йил 17 июндаги 779-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш функционал-дифференциал системаларда динамик оптимизациянинг сонли алгоритмларини синаш ва таҳлил қилиш имконини берган;
ўйинчиларни бошқарувларига турли чегаралар қўйилган ҳолда  -позицион стратегия ва бошқарувни қуриш бўйича олинган натижалар ва ғоялардан 01-01-17-1921FR «Евклид метрикали кўпхилликларда кўп қувловчили қувиш ва қочиб кетиш дифференциал ўйинларни ҳал қилишнинг янги усули» грант лойиҳасида қувувчининг бошқарувига интеграл чегара қўйилган, қочувчининг бошқаруви эса импульсли характерга эга бўлганда чизиқли дифференциал қувиш-қочиш масалаларини ечишда фойдаланилган (Малайзия Путра университети 2021 йил 26 августдаги маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш ўйинчиларнинг бошқарувларига турли чегаралар қўйилган ҳолларда чизиқли дифференциал тенгламалар билан тавсифланувчи зиддиятли ҳолатларни ҳал қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish