Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиматов Равшанбек Расулжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пиллани қайта ишлаш корхоналарини бошқариш механизмини такомиллаштириш», 08.00.13 – «Менежмент»  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2021.2.PhD/Iqt1069.
Илмий раҳбар: Исраилов Рустамбек Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03.
Расмий оппонентлар: Исманов Ибрахим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Яшнарбек Эгамбердиевич,  иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади  пиллани қайта ишлаш корхоналарини бошқариш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиллани қайта ишлаш корхоналарини бошқарув, бошқарув харажатлари, бошқарув ходимлари ва ташкилий бошқарув тузилмасинининг самарадорлик даражалари “самарасиз”  (0-0,21),  “паст” (0,22-0,50),  “ўртача” (0,51-0,70),  “барқарор” (0,71-0,89) “юқори” (0,90-1,5) кўрсаткичлари ёрдамида баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
пиллани қайта ишлаш корхоналарини ишлаб чиқариш, иқтисодий, маркетинг ва инновацион фаолият кўрсаткичлари (0-54) - “қониқарсиз",      (55-70) - “қониқарли”, (71-85) - “яхши” ва (0,86-1) - “аъло” шкалалари бўйича комплекс баҳолаш асоаланган;
пиллани қайта ишлаш корхоналари бошқаруви тизимига “Ҳудудий кластер менежменти” бўлимини киритиш асосланган;
Наманган вилояти пиллани қайта ишлаш корхоналари  ички имкониятларини ишлаб чиқаришга жалб этиш асосида ипак маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 2026 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган..
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пиллани қайта ишлаш корхоналарини бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
пиллани қайта ишлаш корхоналарини бошқарув, бошқарув харажатлари, бошқарув ходимлари ва ташкилий бошқарув тузилмасинининг самарадорлик даражалари “самарасиз”  (0-0,21),  “паст” (0,22-0,50),  “ўртача” (0,51-0,70),  “барқарор” (0,71-0,89) “юқори” (0,90-1,5) кўрсаткичлари ёрдамида баҳолаш мезонлари бўйича таклифи «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг бошқарув фаолиятига жорий этилган. (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 10 февралдаги 3-1/217-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни жорий этилиши,  корхоналарда бошқарув самарадорлиги  “Verigrow ipagi” ХК - 0,29, “Fabrictex” МЧЖ - 0,74 , “Marjon tola fayz” МЧЖ – 1,38 баробарга ўсишига эришилган.
иллани қайта ишлаш корхоналарини ишлаб чиқариш, иқтисодий, маркетинг ва инновацион фаолият кўрсаткичлари (0-54) - “қониқарсиз",      (55-70) - “қониқарли”, (71-85) - “яхши” ва (0,86-1) - “аъло” шкалалари бўйича комплекс баҳолаш бўйича таклифи «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган. (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 10 февралдаги 3-1/217-сон маълумотномаси). Натижада, “Fabrictex” МЧЖ да маҳсулот сотиш ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 7,6 фоизга, “Marjon tola fayz” МЧЖда маҳсулот сотиш ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 8,1 фоизга  ошиши таъминланган.
пиллани қайта ишлаш корхоналари бошқаруви тизимига “Ҳудудий кластер менежменти” бўлимини киритиш бўйича таклифи «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 10 февралдаги 3-1/217-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида “Marjon tola fayz” МЧЖ корхонасининг  бозор улуши 6,3 фоизга ортган.
Наманган вилояти пиллани қайта ишлаш корхоналари  самарадорлигига таъсир этувчи омилларни баҳолаш асосида ипак маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 2026 йилгача бўлган прогноз параметрлари  бўйича таклифи «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарининг фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 10 февралдаги 3-1/217-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз параметрларидан «Verigrow Ipagi» ХК, «Fabrictex» ва “Marjon tola fayz” МЧЖ фаолиятларини самарали бошқариш бўйича «Стратегик чора-тадбирлар режаси» ҳамда «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish