Sayt test rejimida ishlamoqda

Улжаев Фарохиддин Бахридинович
фалсафа докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Дарё ўзанларини ҳимоя дамбалари билан бошқарилиши соҳаларидадеформационжараёнлар жадаллигинибаҳолаш», 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T2017
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Базаров Дилшод Райимович,техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридагиDSc. 03/30.12.2019. Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:техника фанлари доктори, профессор Собир Саматович Эшев, техника фанлари доктори, доцент Бахтияр Махмудович Шакиров.
Етакчи ташкилот - Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қарши Магистрал каналига тўғонсиз сув олиш соҳасида ўзандаги жараёнларни ростлаш ҳамда бош иншоотнинг иш шароитини яхшилаш бўйича гидравлик усулларини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўғонсиз сув олиш иншоотларининг ҳимоя дамбаларини ростлаш усули дарё ўзани ва сув олиш бош иншоотида оқимнинг тезликлари ва йўналишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
тўғонсиз сув олиш соҳасида оқимнинг беқарор ҳаракатини аниқлаш имконини берадиган гидродинамик боғланишлар асосида кам сувли давр учун оқимнинг бўлинишини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
тўғонсиз сув олиш бош иншооти соҳасида деформацион жараёнларнинг жадаллигини ҳисобга олган ҳолда дарё ўзани ва қайирларида барпо этиладиган ҳимоя ростлаш иншоотларини ўрнатиш ва ростлаш усули ишлаб чиқилган;
дарё ўзани ва қайирларида барпо этиладиган ҳимоя ростлаш иншоотлари соҳасидаги ўзан оқим динамикасини аниқлаш усули дарёнинг гидрологик режими ва тўғонсиз сув олиш бош иншооти соҳасида деформацион жараёнларнинг жадаллигини аниқлаш усули дарёнинг гидрологик режимини инобатга олган ҳолда  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тўғонсиз сув олиш ҳудуди иш шароитини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўғонсиз сув олиш иншоотлари самарадорлигини ошириш мақсадида иншоотлар соҳасида ҳимоя дамбаларини ростлаш усуллари Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 25 январдаги 04/20-276-сон маълумотномаси). Натижада, оқим тезликларини ва йўналишини аниқлаш орқали тўғонсиз сув олиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилди;
дарё ўзани ва қайирларида барпо этиладиган ҳимоя ростлаш иншоотлари ўрнатиш, ростлаш бўйича тавсиялар Олот туман Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 25 январдаги 04/20-276-сон маълумотномаси). Натижада, тўғонсиз сув олиш бош иншооти соҳасида деформацион жараёнларнинг олдини олиш имконияти яратилган;
дарё ўзани ва қайирларида барпо этиладиган ҳимоя ростлаш иншоотлари соҳасидаги ўзан оқим динамикасини ҳисоблаш усуллари Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 25 январдаги 04/20-276-сон маълумотномаси). Натижада, деформацион жараёнларнинг жадаллигини аниқлаш усули дарёнинг гидрологик режимини инобатга олган ҳолда  такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish