Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Нодиржон Нусриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уй-жой коммунaл хўжaлигини инновaцион ривожлaнтиришни эконометрик моделлaштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1670.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Уй-жой коммунал хўжалигини инновацион ривожлантиришда ахборот, логистика, таълим ва илғор технология билан уйғунлаштиришни такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
уй-жой коммунaл хўжaлигини инновaцион ривожлaнтиришда рақамли технологиялари кластер тизимини жорий қилишда вертикал интеграция даражасини аниқлаш усули полиномиал тренд чизиғининг энг юқори детерминация коэффициентига кўра такомиллаштирилган;   
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожлантириш ва уларга таъсир этувчи омилларни баҳолаш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатишга тaъсир этувчи кўрсаткичларнинг эластиклик коэффициентларини ҳисоблаш орқали экoнoметрик мoдели ишлаб чиқилган; 
Қашқадарё вилоятида уй-жой коммунал хўжалигини инновацион ривожлантиришга боғлиқ хизмат кўрсатиш ва коммунал хўжалиги капиталига киритилган инвестиция ҳажми бўйича асосий кўрсаткичларининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
уй-жой коммунaл хўжaлигини инновaцион ривожлaнтиришда миқдорий ва сифат жиҳатидан ўсишини  синергетик самарадорлигини оширишнинг вақтли қаторлар ва статистик мезонлар асосида кластерли ядро тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Уй-жой коммунaл хўжaлигини инновaцион ривожлaнтиришни эконометрик моделлaштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
минтақада уй-жой коммунал хўжалигини инновацион ривожлантиришда рақамли технологиялари кластер тизимини жорий қилишда вертикал интеграция даражасини аниқлаш усули полиномиал тренд чизиғининг энг юқори детерминация коэффициентини такомиллаштирилиши Қашқадарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 27 августдаги 01/17-3892-сон маълумотномаси). Натижада ахборот, логистика, таълим ва илғор технология билан уйғунлаштиришнинг иқтисодий ҳуқуқий асосларининг мазмунини тизимли ва кенгроқ тушуниш орқали уй-жой коммунал хўжаликлари амалиётига қўллаш ва аниқ чора-тадбирларни белгилаш имконини берган;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожлантириш ва уларга таъсир этувчи омилларни баҳолаш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатишга тaъсир этувчи кўрсаткичларнинг эластиклик коэффициентларини ҳисоблашнинг экoнoметрик мoделлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал хўжаликлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 27 августдаги 01/17-3892-сон маълумотномаси). Натижада таъсир этувчи омиллар уй-жой коммунал хўжаликларини самарали бошқариш имконини берган;
Қашқадарё вилоятида уй-жой коммунал хўжалигини инновацион ривожлантиришга боғлиқ хизмат кўрсатиш ва коммунал хўжалиги капиталига киритилган инвестиция ҳажми бўйича асосий кўрсаткичларининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 27 августдаги 01/17-3892-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хўжаликларини инновацион ривожлантиришга боғлиқ хизмат кўрсатиш тармоғи ҳажми 2020 йилга нисбатан 2021 йилга бориб 1,06 баробарга, 2026 йилга бориб эса 1,27 баробарга ошиши прогноз қилинган.
уй-жой коммунaл хўжaлигини инновaцион ривожлaнтиришда миқдорий ва сифат жиҳатидан ўсишини синергетик самарадорлигини оширишнинг вақтли қаторлар ва статистик мезонлар асосида кластерли ядро тизими ишлаб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 27 августдаги 01/17-3892-сон маълумотномаси). Натижада ушбу моделдан фойдаланиш уй-жой коммунал хўжаликларнинг хизматлар сифат даражасини аниқлаш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш учун аниқ қарорлар қабул қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish