Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамиджонов Абдулазиз Усубжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Белбоғли кураш спорт турига болаларни саралаш тизими ва мазмунини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ped1137.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01. 
Илмий раҳбар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор;
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бакиев Зафар Абдушукурович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади белбоғли кураш спорт турига болаларни саралаш самарадорлигига таъсир этувчи кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда саралаш босқичлари, услублари ҳамда тайёргарлик жараёни мувофиқлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш белбоғли курашчиларнинг вазн тоифаларига қараб умумий, махсус жисмоний тайёргарлигининг мезонлари ва меъёрий кўрсаткичларидан келиб чиқиб техник ҳаракатларни баҳолаш учун беш даражали ютуқ ва камчиликларни ташхислаш ҳисобига саралашнинг иккинчи босқичи учун мажмуавий интеграл баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган;
11-12 ёшли белбоғли курашчиларни кўп йиллик тайёргарлик босқичларига саралашда вазн-бўй кўрсаткичларидан келиб чиқиб ўсиш динамикасини назорат қилишнинг модел тавсифларини ишлаб чиқиш ҳисобига намунавий спорт истиқболларини аниқлаш алгоритми такомиллаштирилган;
миллий терма жамоа таркибига кирувчи белбоғли курашчилар техник ҳаракатларини бажариш  учун умумий ва муваффақиятли уринишлар сони, тўпланган баллар йиғиндиси, умумий ўртача баҳо, ҳужум ишончлилиги, ҳужум даража кўрсаткичларини мажмуавий назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш эвазига ёш белбоғли курашчиларни саралаш имкониятлари такомиллаштирилган;
белбоғли кураш спорт турига болаларни саралаш тизимида функционал, жисмоний тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб яккакураш элементларига хос ҳаракатли ўйинларни мусобақа техник элементларига мослаштириш ҳисобига белбоғли курашга саралашнинг янги чемпион тайёрлаш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Белбоғли кураш спорт турига болаларни саралаш тизими ва мазмунини такомиллаштиришда маълумотларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилишнинг ягона тизими асосида: 
белбоғли кураш спорт турига болаларни саралаш тизимида яккакураш элементларига хос ҳаракатли ўйинларни мусобақа техник элементларига мослаштириш бўйича таклифлар “Спорт педагогик махоратини ошириш” (белбоғли кураш) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 375-сон буйруғи, 375-007 рақамли гувоҳнома). Натижада белбоғли курашчиларнинг куч-қобилиятларининг тавсифий кўрсаткичлари 16,5% га ошганлиги аниқланган;
ёш белбоғли курашчиларнинг вазн тоифалари бўйича техник ҳаракатларни баҳолаш учун беш даражали ютуқ ва камчиликларни ташхислаш шкаласи Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги 2021 йил 7 июндаги 04-07-08/2303-сон маълумотномаси). Натижада белбоғли курашчиларнинг вазн-бўй кўрсаткичларини мослаштириш ҳисобига техник ҳаракатларни баҳолаш имконияти 12,7% га яхшиланган;
11-12 ёшли белбоғли курашчиларни кўп йиллик тайёргарлик босқичларига саралашда намунавий спорт истиқболларини аниқлаш бўйича таклифлар “Спорт педагогик махоратини ошириш” (белбоғли кураш) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 375-сон буйруғи, 375-007 рақамли гувоҳнома). Натижада ушбу дастурдан фойдаланиш орқали курашчиларнинг ҳужум ҳаракатлари самарадорлигини 12,4% фоизга оширишга имкон яратган;
миллий терма жамоа таркибига кирувчи белбоғли курашчилар техник ҳаракатларини мажмуавий назорат қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт педагогик махоратини ошириш” (белбоғли кураш) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 375-сон буйруғи,  375-007 рақамли гувоҳнома). Натижада белбоғли курашчиларни техник тактик тайёргарлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда мониторинг қилиш асосида саралаш самарадорлиги  асосланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish